close
close
ART-DURBIN
25 январ 2020

Анвар Обиджоннинг бугунни эслатувчи асари

close

Ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиси Анвар Обиджон 25 январь куни 72 ёшга тўлади. У 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган эди. 

Адибнинг 1983 йил ёзилган “Эй, ёруғ дунё!” китоби мазмуни баъзи жиҳатлари билан шу бугунги Ўзбекистонда юз берган воқеаларга ҳам жуда ўхшайди.

Ўхшаш воқеалардан ташқари китобда одамлар табиатидаги таъмагирлик, лаганбардорлик, маддоҳлик кўринишлари бугунги кун зеҳнияти каби акс этган.

Аламазон исмли асар қаҳрамони номидан баён қилинган қисса икки ошнанинг Жандағорда адашиб қолишларидан бошланади.

1983 йили чоп қилинган китоб муқоваси

Юлдузистонда ҳокимият алмашуви

Улар адашиб-адашиб, ғор орқали Юлдузистон деб аталган ер ости салтанатига келиб қоладилар.

Феълидаги қўполлиги, таъмагирлиги ва мақтанчоқлиги билан бугунги кун ментларидан қолишмайдиган икки миршаб – Тиртиқ ва Шилпиқ уларни жосусликда гумонлаб, сўроқ қилади.

Ҳумо Хартум – асардаги эътиборга лойиқ ижобий қаҳрамонларнинг бири.

У Қўтир Тўртинчи даврида туғилган “мирзатеракдек ингичка бир чол”.

Қўтир Олтинчи вафотидан кейин иқтидорга келган Исқирт Биринчи даврида уни янги қоидаларга риоя этмагани учун жиннига чиқаришиб, ҳукумат ишларидан четлатишган.

Эшакка сиғинадиган халқ

Китобни рассом Т. Редкина ва В. Немировский безаган

Исқирт Биринчи мамлакат ҳукмдори Қўтир Бешинчи вафотидан сўнг қўтирлар сулоласини тугатиб тахтга ўтиради.

Ифлосликларни яхши кўргани учун бутун мамлакат халқини исқирт юришга мажбурлайди.

Покиза юрадиганлар зиндонларга ташланади, тавба қилиб, исқирт бўлишга ваъда берганларгина озод этилади.

Юлдузистонликлар онгига зўравонлик билан жирканч одатлар сингдирилган.

Барча маърифатли, адолатпарвар, халқпарвар пок кишилар Юлдузистоннинг чекка Аждаробод вилоятига қувғин қилинган.

Чунончи, Исқирт Биринчи гўдаклик чоғида эшак эмиб қўйган.

Шаҳзода ва подшоҳ оиласини бу исноддан қутқариш учун шаҳзодани пайғамбар, эшакни эса зўрлаб худо дея эълон қилганлар.

Одамларни эшакка сиғинишга мажбур этганлар.

Сарой маддоҳлари

Китоб иллюстрацияси. Рассом: Т. Редкина

Олдин ўтган подшоҳни улуғлаган шоир Дуторий энди мамлакатнинг янги раҳбари Исқирт Биринчига атаб шеърлар ёза бошлайди:

Ювилмаган бетингиз мунча чиройли,
моғор босган этингиз мунча чиройли.
У ёнингиз кир эрур, бу ёнингиз кир,
Олдингизу кетингиз бунча чиройли.

Ёки

Эй, Дуторий, онангга суйканмағил кўп,
Сенинг пуштипаноҳинг Исқирт Биринчи.

Ҳукмдор ғазабидан қўрқув шу даражада бўлганки, Аламазоннинг сафардаги содиқ дўсти Эшмат Ишма ҳам зиндонбанд бўлишдан қўрқиб Исқирт Биринчини улуғлашга киришади:

Яшасин Исқирт Биринчи,
Исқирт Биринчи яшасинлар!
Тоза юрган хумбошларни
қамоққа гулдургуп
ташласинлар!

Китоб иллюстрацияси. Рассом: Т. Редкина

Сарой амалдорлари

Хуфия ишлар бошлиғи Фисқиддин Макру Мараз ҳар қандай шахсга жосуслик айбини қўйиб, қаматишга тайёр амалдор.

Лекин янги подшо даврида Исқирт Биринчининг амакиси – бош вазир Бурбулитнинг обрўси ундан баландроқ.

Эндиликда махфий хизмат бошлиғи Фисқиддиннинг обрўси яқинда мамлакатга қозикалон бўлган Ҳошим Хезиддин даражасида.

Шунингдек, улардан бир тиш пастда бош айғоқчи Исом Итту Искабтопар, икки миршаб – Шилпиқ билан Тиртиқ туради.

Уларнинг барчаси мамлакат раҳбарининг бемаъни йўриқларини олқишлаб мартабали бўлишган.

Аламазон ва унинг пиёдалари

Мана шундай истибдод, ғаройиб одатлар ҳукм сурган ер ости ўлкасига тушиб қолган асар қаҳрамони Юлдузистонни адолатсизликлардан қутқариш истагини амалга оширишга киришади.

У мавжуд режимни аччиқ ҳажв қилувчи “Бай-бай-бай” ансамблини ташкил этади:

Шоҳнинг битта сири бор,
Етти қават кири бор,
Бурбулитга улфатдир,
Эл бошига кулфатдир.

Керилиб гап сотармиш,
Бурнин биров артармиш.
Ҳаддан ошди тирмизак,
Ўнгланмайди урмасак.

Бай-бай-бай!

дея қўшиқ айтади Анвар Обиджоннинг қувноқ қаҳрамонлари.

Тоштақалик Аламазон шу тариқа мутойиба аралаш зўр фантазия кўрсатиб, халқни курашга отлантиради, уларнинг онгини уйғотиб, ғалаба қозонишга эришади.

Китобнинг онлайн нусхасини бу ерда ўқиш ёки кўчириб олиш мумкин.

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб бутунлай йўққа чиқди. Охирги ...
29 январ 2018
Тожик мухолифатининг энг таниқли вакилларидан бири, ҳозир Германияда муҳожиратда яшаётган журналист Додожон Атовуллаев президент Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ...
9 январ 2019
Тошкентда, президент қабулхонаси олдида, турли муаммолар билан вилоятлардан келган беш нафар аёлнинг пикети акс этган видео 9 январь куни тармоқда ...
26 ноябр 2018
Ҳақиқатдан ҳам, “Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтадур, ҳам қайтадур ,- дейди, “ёмонга қилсанг яхшилик, на айтадур, на қайтадур” дейишади. ...
Блоглар
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...