close
close
Асосий мавзулар
1 март 2020

1995 йил 1 март куни журналист Владислав Листьев отиб ўлдирилган эди

close

Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди.

Ўша пайтда у Россиядаги “Биринчи” ТВ канали (собиқ ОРТ)нинг бош директори лавозимида ишларди.

Бу қотиллик ҳануз очилмасдан қолмоқда. Ўтган давр ичида на буюртмачи ва на қотил ушлангани йўқ. Фото: http://newlookmedia.ru

Тафсилотлар

1995 йилнинг 1 март оқшомида «Час пик» кўрсатувини эфирга узатиб чиққан Владислав Листьев ўз уйи йўлаги олдида отиб кетилди. Биринчи ўқ қўлига, иккинчи ўқ эса бошига тегди.

Журналистнинг ўлими Россия ва МДҲни ларзага келтирди. Қотиллик борасида Россиянинг ўша даврдаги президенти Борис Ельцин махсус баëнот билан чиқди.

Эҳтимолий қотиллар рўйхати

1996 йили «Forbes» журналида босилган «Кремлнинг хоч отаси» сарлавҳали мақола муаллифи Пол Хлебников олигарх Борис Березовскийни қотиллик буюртмачиси, дея айблади.

Аммо Пол Хлебниковнинг ўзи ҳам Москвада отиб кетилди. 2004 йилнинг 9 июнида содир бўлган бу жиноят ҳам очилмади.

2013 йил апрелида Россиядаги «Сноб» жрналида “Биринчи” канали бош директори Константин Эрнстнинг эътирофи чоп қилинди. Эрнстга кўра, Владислав Листьевни ўлдиришга Сергей Лисовский буюртма берган.

Ўз навбатида, Лисовский бундан тонди.

ФХХ собиқ подполковниги Александр Литвиненко «Лубянка жиноий гуруҳи» китобида КГБ-ФХХ зобитлари Александр Коржаков ва Александр Комельковни Листьев ўлимини ташкиллаштирганда айблади.

Пировардида Литвиненконинг ўзи радиактив модда билан заҳарлаб ўлдирилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 октябр 2015
Наманган вилояти Косонсой тумани Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ш.Рустамов фуқаро А.Тошпўлатовдан унинг отасини Саудия Арабистонига – ҳаж зиёратига ...
30 январ 2019
Швециядаги “Экспрессен” интернет нашри 28 январь куни мамлакатдан Ўзбекистонга депорт қилинаётган навбатдаги ўзбек оиласи ҳақидаги мақолани чоп қилди. Ғаффоровлар ...
21 ноябр 2018
Республика вилоятлари бўйлаб фермерларнинг “давлат хирмонига мўл ҳосил етказиб бериш” қасамёдига келтириши ижтимоий тармоқда кулгига сабаб бўлмоқда. 21 ноябрь ...
23 май 2018
Президент Мирзиëев 22 май куни Тошкентда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ёпиқ эшиклар ортида гаплашди. Бир соатдан ортиқ ...
Блоглар
10 март 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, ...
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги ...
7 март 2020
Ўтган йил охирроғида Москвага йўлим тушди. Чумчуқтепада, университетга яқин Мосфильм кўчасида турдим. Эйр бин бин ...