close
close
Асосий мавзулар
17 феврал 2020

Қозоқ ОАВ Ойсултондан “ой” чиққанини яширмоқда

close

13 февраль кунининг биринчи ярмида қозоқ тилидаги машҳур сайтларнинг деярли барчаси собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон тарқатган хабарга асосий ўринни берди.

Ойсултоннинг Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрагани ёритилган хабарларга асосланиб, барча сайтлар кимўзарга мақолалар эълон қилишди.

Бундай мақолаю хабарларга минглаб қозоғистонликлар ҳар хил изоҳлар ёзишди.

Изоҳларда, асосан, Нурсултон Назарбоев ва унинг сиёсати жиддий танқид остига олингани сабаб бўлса керакки, набира Ойсултоннинг бошпана сўраб мурожаат қилганига доир хабарлар куннинг иккинчи ярмида қозоқ тилидаги деярли барча сайтлардан олиб ташланди.

Шу тариқа ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида Қозоғистон ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаевнинг “Хабар” телеканалидаги “Очиқ мулоқот” дастурида Ойсултон Назарбоев ҳақида телетомошабинлар олдида айтган гапларигина тарқатилди.

Вазир Даурен Абаевнинг жавобини Nur.kz сайти ўз саҳифасида эълон қилди. Унда бундай дейилади: 

“Бу масала (Ойсултон Назарбоев) бўйича юртдошларимга айтгим келади, ҳозир фақат бизнинг жамиятимизда эмас, дунё бўйича сохта ва тўғри хабарларни ажратиш катта муаммо бўлиб қолмоқда.

Айрим гуруҳлар сохта хабарлар тарқатиб, катта компанияларнинг, айрим жисмоний шахсларнинг, ҳатто бутун бир давлатнинг шаънига доғ тушираётганлигини кўриб юрибмиз.

Бироқ бу каби ҳаракатлар замирида айёрона ўйлар, фойда топиш ниятлари яширинган ва бу каби мисоллар кейинги пайтларда мамлакатимизда ҳам кўпаймоқда. Бу ҳар хил фитналарнинг вужудга келишига олиб келиши мумкин.

Ойсултон масаласида ҳам худди шуни айтгим келади. Юртдошлар, бу, биринчи навбатда, унинг онаси Дариға Назарбоеванинг фожеаси. Она учун боладан афзал қандай қиммат нарсалар бўлиши мумкин ва айтгим келадиган яна бир муҳим гап бор.

Айримлар ушбу воқеага Элбоши Нурсултон Назарбоевни ҳам аралаштиргиси келади. Ҳар хил шов-шувлар қилиб, мамлакатни ваҳималар исканжасига туширишни хоҳлайди. Бироқ сизу бизнинг келажагимиз учун жонбахшлик қилган яхши инсонларимизни қандай қилиб бундай гап-сўзларга дахлдор деб ҳисоблаймиз?

Ўзингиз ўйланг, иқтисодиёти инқирозга юз тутган, йўқ бўлиб кетган, ишлаб чиқариш бутунлай тўхтаган мамлакатни 30 йилда ҳозирги даражага кўтариш кимнинг қўлидан келади?

Қозоқ халқи ҳар доим ватанпарвар қаҳрамонларини қадрлаган, елкасида кўтарган, обрўсини сақлаган. Қадрли юртдошлар, шу боис аҳиллигимизни қадрлайлик. Қуруқ сўзларга учиб, яхши ишларни ҳавога совурмайлик”.

Фейсбук тармоғидаги саҳифасида Ойсултон Назарбоев ўз оиласини “хасислик ва очкўзликда” айблаб, онаси томонидан таъқиб қилинаётганини айтди.

Ойсултон Назарбоев ижтимоий тармоқлардаги Aisultan Rakhat профилидаги саҳифасида Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраганини, оила аъзоларини бошқара олмаган бобоси давлатни қаттиққўллик билан идора этганини, мамлакатда коррупцияни авж олдирганини ва бошқа сиёсий қусурларни ошкора баён қилган.

Ойсултон Назарбоев, шунингдек, унинг биологик отаси Нурсултон Назарбоев экани, бу ҳақда у 2015 йили Австрия турмасида вафот этгач, Роҳат Алиевнинг унга етиб келган кундаликлари орқали маълум бўлгани ҳақида билдирди.

Eltuz мухбири

Тағин ўқинг
11 декабр 2017
Ëшлар иттифоқи кафиллиги остида жиноятчилар суд залидан озод қилинмоқда. Лекин бу кафиллик шу йилнинг 27 сентябрида қамоққа олинган журналист ...
3 октябр 2019
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётир. Матвиенконинг айтишича, ...
29 ноябр 2017
Ижтимоий тармоқда “бошқа динга кирди” дея хотинини пичоқлаган ўзбек заҳарханда қилинган мемлар пайдо бўлди. Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ...
24 сентябр 2015
Ўзи мустақилликдан кейин туғилган, мажбурликдан Россияга ишлаш учун келган ёш юртдошимиз “СССР даврида ҳаммаси яхши эди” деди ярим алам ...
Блоглар
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  ...
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...