close
close
  • Фото: eurasianet.org
Асосий мавзулар
5 март 2020

Уйғурлар масаласи бўйича тадқиқотчи Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади

close

Хитойлик уйғурлар масаласи бўйича таниқли тадқиқотчи, ёзувчи ва таржимон Евгений Бунин (Gen Bunın) Ўзбекистонга иккинчи марта киритилмади. У бу ҳақда Eurasianet нашрига хабар берди.  

Россия ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган Бунин бу сафар Ўзбекистонга АҚШ паспорти билан киришга уринган ва 30 кунлик виза олган. Бироқ у 1 март куни Қозоғистон чегарасида Ўзбекистонга ўтиш чоғида тўхтатилган. 

Бунин биринчи марта 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга Россия паспорти билан визасиз кирмоқчи бўлганди. Бироқ ҳаракати муваффақиятсиз якун топганди. 

Ўзбек чегарачилари тадқиқотчига ҳар икки ҳолатда мамлакатга кириш сабабини тушунтирмаган, фақат ушбу масалани аниқлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берган. 

Бунин охирги марта 2018 йил қиш фаслида Ўзбекистонга борган ва Бухорога ташриф буюрганди. 

Тадқиқотчи ўзига нисбатан қўйилган тақиқни сўнгги уч йил ичида қатағонлар бўйича олиб борган тадқиқотлари ва Шинжондаги Xinjiang Victims Database (Шинжонда Хитой сиёсати қурбонлари, уларнинг қариндошлари ва йўқолиб қолганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси) лойиҳаси доирасидаги фаолияти билан боғлайди. 

Мазкур маълумотлар базасида 8 минг қурбон тўғрисида маълумотлар мавжуд. 

Тадқиқотчининг тахминича, Пекин билан яхши алоқа ўрнатган ҳамда Хитой инвестициясидан манфаатдор бўлган расмий Тошкент унинг фаолияти давлатлараро алоқаларга салбий таъсир кўрсатишидан чўчиган. 

Сўнгги бир неча йил ичида Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор туманида одамларни диний (ислом динига содиқлик) ва этник келиб чиқиши учун таъқиб қилиш кучайган. 

Бундай таъқиблар уйғурлар (минтақадаги энг катта этник гуруҳ), шунингдек, “қайта тарбиялаш” жамлоқларига юборилган қозоқ ва қирғизларга Human Rights Watch маълумотларига кўра, жамлоқларда сақланаётган кишилар сони бир миллионга яқин) қаратилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 сентябр 2017
Футбол мураббийси Самвел Бабаян, жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани ортидан истеъфога кетди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий ...
10 октябр 2015
Ғаллаорол туман ҳокими Азим Тўлабов буйруғига кўра, пахта нормасини бажара олмагани учун икки кунга қамалган туман бош врачи Юсуф ...
3 сентябр 2019
Самарқандда 27 август куни ўтган “Шарқ тароналари” фестивали арафасида дайди итлар ва мушукларнинг оммавий ўлдирилиши жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди.  ...
29 январ 2020
2008 йиллардан бошлаб Ўзбекистон қамоқхоналаридаги кутубхоналар диний мавзуларга, яъни терроризм, экстремизмга қарши курашга ундовчи асарлар билан бир қаторда И.Каримов ...
Блоглар
10 март 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, ...
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги ...
7 март 2020
Ўтган йил охирроғида Москвага йўлим тушди. Чумчуқтепада, университетга яқин Мосфильм кўчасида турдим. Эйр бин бин ...