close
close
Асосий мавзулар
9 апрел 2020

Коронавирус оила аъзомизга айланади

close

Пандемия тезда ўтиб кетади, мен ҳеч нарса қилишим шарт эмас, деб хаёл қилаётганлар бўлса, қуйидаги маълумотлар уларга таҳлил учун яхши материал бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

SARSCoV19 пандемиясини жаҳон матбуоти испан гриппига кўп қиёслаяпти. Бизда ҳам ёзишди. Лекин испан гриппи билан боғлиқ тафсилотлар кўпчиликка номаълум, деб ўйлайман.

Испан гриппи пандемияси 1919–1920 йилларда бўлган. 18 ой давом этган. Кўпчилик давлатлар бир йил карантинда ўтирган. 25 ҳафтада 25 миллион одам бу гриппдан ҳалок бўлган. 18 ойда 550 миллион киши, яъни Ер сайёраси ўша пайтдаги аҳолисининг 29,5 фоизи касалга йўлиққан, 100 миллион киши, яъни сайёра аҳолисининг 5,3 фоизи ҳалок бўлган.

Испан гриппи бу қадар кенг тарқалишига урушдан кейинги антисанитария, қочқинлар лагерлари, армиялардаги аҳвол, урушдан чарчаган давлатларда қарши курашиш учун тиббий ва молиявий ресурслар йўқлиги сабаб бўлган.

Коронавирус инсоният бойиган ва ривожланган паллага тўғри келиб қолди, шу боис унинг оқибатларини бироз юмшатишга эришилди.

Мутахассисларнинг айтишича, агар давлатлар ҳеч қандай чора кўрмаса, одамлар гигиенага ва карантинга риоя этмаса, Ер аҳолисининг 35 фоизидан 70 фоизигача коронавирусга чалинарди. 300 миллионгача одам ҳалок бўларди.

Турли мамлакатлар икки йилгача карантинда қоларди. Бу вақт ичида ўнлаб давлатлар очарчилик, исёнлар, фуқаролик уруши туфайли парчаланиб кетиши мумкин. Капиталистик тузум тўлиқ қуларди.

Инсон ва коронавирус бир-бирига мослашганидан сўнг мутлақо янги дунё, янги тузумлар дунёга келарди. Пандемия уч йил атрофида давом этарди. У тугашига дори топилиши эмас (коронавирусга қарши реал даво топилишига ҳали бир неча ўн йил бор), вирус одамга ўрганиши сабаб бўларди.

Яна бир нарса. “Пандемия” сўзи билан кўпчилик энди танишди, десам янглишмаган бўламан. Бу сўзни қаердадир кўрган, эшитган эдик, лекин бу қадар кенг қўлламасдик.

Аслида коронавирус ҳозирги кунда дунёни қамраб олган ягона пандемия эмас. Биз бир неча ўн йилдан буён давом этаётган ва ҳали тугамаган бошқа бир пандемия ичида яшаб келмоқдамиз, бунга эътибор қаратмасак ҳам.

Бу – ОИТС пандемияси. Бу пандемия расман 1981 йилда бошланган ва бугунга қадар тугагани йўқ. Биз шунчаки унга ўрганиб қолганмиз. Бугун қатъий чоралар кўрилмаса, ҳар бир одам хавфни ҳис этмаса, коронавирус пандемияси ҳам чўзилиб кетиши мумкин. Унга ҳам ўрганиб қоламиз.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
4 август 2016
“Адолат” газетаси “йигирма бешинчи довонга ҳам зафарли одимлар билан етиб келган лаҳзалар” ҳақида фикр юритар экан, шу кунларда ҳамманинг ...
10 феврал 2017
Депутатлар ҳам кутиб турган экан шекилли, президентнинг фаол бўлинг, деган топшириғидан кейин бел боғлаб халқ билан ҳам тиллашишга тушиб ...
9 феврал 2020
15 аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилди. У туркий тилни ...
12 ноябр 2019
“Бизларни Тошкентга чақирса, билингки, фақат МВД подвалига олиб келишади. “Эрк”ни батамом йўқ қилишни креслодаги қўтир эшшак укаси Зокир қўтирга ...
Блоглар
21 апрел 2020
Бош прокуратура 6 апрелдан бошлаб ватандошлардан ўзларининг кундаликларини юритишларини сўради. Демак, Абсатторнинг кундалигини ўқиймиз: «Мен ...
21 апрел 2020
Буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзнинг “Сегоҳ”ию “Суворо”ларини тинглаб, шуурим доим бошқа тарафларга йўналади… Аллоҳ руҳига раҳмат ...
20 апрел 2020
Депутат отасига ишониб ёки орқамда  “окахон”ларим бор деб карантин тартибларини  бузаётганларни умуман аяб ўтирмаслик керак. ...