close
close
Асосий мавзулар
12 ноябр 2020

Қашқадарëда президент келишига чим бўяшмоқда

close

Қашқадарёда президент келишига майдонлардаги cарғайган ўтларнинг бўялаётгани расми 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқда тарқалди.

“Ана, видеоси ҳам келди. Унда Қашқадарёдаги сарғайган чим яшилга бўялаётгани акс этган. Президент Қашқадарёга кетганди. Шунга тайёргарлик менимча.

Мен бу ишни оқлайман. Иложи бўлса, куз келиб, сарғайган дарахтларни ҳам бўяб, шаҳардаги машиналарнинг ҳам энг яхшиларини (“Каптива”, “Малибу”, “Треилблазер”, иномаркалар ва бошқалар) қолдириш керак”, дея изоҳлади бу ҳолатни киноя билан блогер Зафар Солижонов.

Президентнинг келишига атаб бу каби кўзбўямачиликлар, масалан, кўча чеккаларидаги арчаларнинг бўялиши Ўзбекистоннинг марҳум Каримов даврида урчиганди.

«Элтуз» нашри 2015 йилнинг октябрида одамлар тўп-тўп бўлиб ПВА елим билан чаноқларга пахта ёпиштириб чиқаётгани ҳақида ёзган эди.

Президент кортежи ўтадиган йўл четидаги хонадон фасадларини бўяш, кўчаларга арчалар келтириб ўтқазиш, қуриб қолганларини бўяш урф бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев буларнинг ҳаммасини билиши ҳақида кўп айтган, бироқ кўзбўямачилик бугун ҳам давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 май 2016
“Ҳуррият” газетасида маҳалла тўғрисида эълон қилинган мақолада “совет даврида қаергадир “справка” керак бўлгандагина мурожаат қилинадиган идора” бўлган маҳалла мустақиллик ...
13 сентябр 2016
Агар Сиз ёки яқинларингизни пахта теримига қатнашишга мажбурлашса, агар Сиздан пахта теримига бормаслик учун пул талаб қилишса, марҳамат, бу ...
4 январ 2017
Миродил Жалоловнинг маҳалласида яшайдиган журналистнинг айтишича, Жалолов 4 январ куни эрталаб суд залидан озод этилган ва кечқурун Тошкент вилоятидаги ...
2 октябр 2019
Бугун устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус, ...
Блоглар
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: “Мошнинг пулини ...