close
close
Асосий мавзулар
17 ноябр 2020

Бешариқ ҳокимининг зоологиядан дарси

close

Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг ўз қўли остидагиларни сўкишлари акс этган аудио 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.

“Ҳей, отни (жинсий органи. таҳр.)! … Хў-в, жалаблар! Бугунги кун ўтди, кечаги кунам ўтган. Яна учтами-тўрт кун қоляпти. Кейин ҳаво совиб кетса, одамларни қанақа бошқарасан? … Ҳей, ифлос… Мен пахтага ачинаяпман!” дейди Жўраев, жумладан, ўз “нутқи”да.

Ўзбекистонда ҳокимларнинг мажлисларда ўз қўли остидагиларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиши одатий ҳолга айланган.

Бундан илгари, “Элтуз” Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, Паркент тумани ҳокими Неъматулла Абдуллаевнинг болахонадор сўкишларга тўла аудиолари чиққани ҳақида хабар берган эди.

2017 йилнинг сентябрида эса ижтимоий тармоқда Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг пахтага одам чиқармаган мактаб директорларини ҳақоратлаб, битталаб савалагани акс этган видео ҳам тарқалганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 июн 2020
Бу мақолани ўтган йили ёзган эдим. Лекин ҳеч қаерга жўнатмадим. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон билан ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль “Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
31 январ 2019
Германияда чиқадиган  “Süddeutsche Zeitung” (Зюддойче Цайтунг) газетаси 29 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг интервьюсини чоп қилди. Каримов даврида ...
30 октябр 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
25 ноябр 2020
Кузда кетиб кузда қайтдим Совет Армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...