close
close
Асосий мавзулар
2 феврал 2021

Вазирликдаги Рустамнинг “ишқи” достон бўлди

close

Халқаро журналист “Агнешкахон воқеаси” кўп саволларга жавобларни очиб берди. Келинглар, жонажон аккредитациядан бошлаймиз. Айнан уларни назорат қиладиган институтнинг ўзи йўқ, жавобгарликнинг ўзи йўқ, менимча. Бўлмаса, 2 ойда берилиши керак бўлган жавоб 6 ойдан кейин, бемалол берилмасди.

Давлат ташкилотларида назорат йўқлиги ўзбошимчаликка олиб келган доим. Ўзи аккредитация нега бунча муддатда берилиши керак?

Балки янги Ўзбекистонда “ташқи ёвуз, қора кучлар” фаразимиздан воз кечармиз? Қачонгача сунъий душманлар билан яшаймиз? Эски даврдан қолган “тешик тоғоралар”дан қачон қутуламиз?

Вазирликда шундай “суюқларимиз” бор экан, билмай юрган эканмиз

Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, вазият шу даражадаки, бу худди ўзимиздаги айрим “ҳолат”ларни ҳам эслатади. Яъни сенинг қўлингда бирор “ричаг” бўлади. Бу “ричаг”дан манфаатдор аёл сенга “интим хизмат” қилиши керак. Шундан сўнг сен тегишли “кнопка”ни босасан. Мақсад – нафсни қондириш.

Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. “Маънавият” ғумбакларига яширинган айрим ҳокимлар, айрим мактаб директорлари, айрим боғча мудиралари ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Майли, тўлиқ ошкор қилмай. Боғишамол тарафларга бир ўтгум бор. Тушунган тушунди, хуллас).

ТИВ ходимига эса тезкор хизмат текшируви керак. Бу ҳолат ташқи, ҳаммага кулиб турадиган юзимизга катта салбий таъсир ўтказиши аниқ. Учинчи – энг асосийси, ҳали ҳам бизда ОАВнинг асл мақсади нима экани, нега бир вақтлар 3-ҳокимият унга эҳтиёж сезгани учун пайдо бўлганини тушунмайдиганлар кўп.

Aфсуски, давлат идораларида бундайлар талайгина. Эски давр мероси шу бўлса керак. Қутула олмаяпмиз. Кичик ишларини ҳам ҳамма кўришини истайдиган амалдорларга тўла бизнинг идоралар. Яна қарсак чалмаслик керак, дейдиганларнинг ўзи ҳар гапида қарсакка ишора қилиб “пауза” сақлайди. Хуллас, от изи ит изига аралашиб кетган. Ҳамма нарса ғалатисифат.

Зафарбек Солижонов
журналист

Тағин ўқинг
27 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди. “Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ...
25 сентябр 2017
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тўхтатиш қарори тўлиқ ишламаётгани ҳақида “Элтуз” нашрига хабарлар келмоқда. Талабалар пахтадан қайтарилиши ортидан, терим юки қишлоқ ...
28 декабр 2018
Янги йил арафаси уйма-уй юриб ризқини тераётган Қорбоболар шу кунларда бой хонадонларни илинж билан излашади. Бироқ эрка болакайларнинг бой ...
22 феврал 2019
Эсимни танибманки, демократияга қарши ва клерикал тоталитаризмни мақтайдиган реплика эшитаман. Ëшлигимда чоллар нуқул Сталинни мақтарди. Қаттиққўл бошлиқни ëки хотинини ...
Блоглар
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...
12 феврал 2021
Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор. У аллақачон ҳеч қайси ...