close
close
Асосий мавзулар
17 март 2021

Депутат Кушербоевнинг “блатной” лаҳжаси

close

Бахтиқаро, шўртумшуқ Олий Мажлисимизнинг ягона шоввоз адекват депутати бўлиб кўринган Расул Кушербоев йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар тўғрисида хабар берган, шу билан одамларнинг ҳаётини сақлаб қолаётганларни “козёл” деб атади.

Шунингдек, у Жиноят кодексидаги 120-модданинг (бесоқолбозлик) бекор қилиниши жамиятнинг ўлимига олиб келади, дея хулоса билдириб, бир жинсли муносабатларнинг жиноий жавобгарлиги сақлаб қолинишини тарғиб қилмоқда.

Кўпчилик уни зиёли деб билар ва ҳурмат қилар эди. Аммо маълум бўлдики, депутатни колхоздан пойтахтга олиб чиқиш мумкин, аммо колхозни депутатдан чиқариб бўлмайди. Эчкини яйловдан олиб келиб ситига бойлаб қўйсанг ҳам у яйловга интилади. Мамлакат ўз депутатининг асл моҳияти – оддий “гопник” эканини кўрди.

Афсуски, постсовет одамларининг аксарияти, асосан, ўқимаган саводсизлар, жиноятчиликка яқин бўлган “тушунчалар”нинг чуқур таъсирида қолган. Бу тушунчаларни одамлар мактабда ва маҳаллада ўзига сингдириб, ибтидоий ва ёлғон “қадриятлар” тўпламини эркаклар хулқ-атвори идеали сифатида ҳаёти давомида олиб юришади.

Иқтидорли ватандошлар китоб ўқийдилар ва ижтимоий поғонада баландроқ ва тезроқ кўтарилишади. Ярим чапани ўғрибашаралар эса одатда ҳаммол, қоровул, нари борса шўпирлик қилишади. Аммо баъзида бу тоифадан депутат ҳам чиқади (худо сақласин).

Кушербоев чиқиб, “ўғрилар дунёси”си оид иккита асосий қадриятга мақбул гапларни гапирди: гомосексуалга яқин бўлиш қўрқувига содиқлигини эълон қилди, ҳокимиятни тамсил қилган расмийлар билан ҳамкорликни “козёллик” деб атади.

Ушбу икки фобия унинг учун муҳимдир, ахир ёпиқ хонада эркаклар ўртасида махсус иерархия ривожланади ва “козёллик” жиноий ташкилотнинг муваффақияти учун жуда хавфли.

Оддий дунёда оддий одамлар “ўғрилар қадриятлари”ига сиғинадиганлар устидан кулишади, уларга паст назар ва афсус билан қарашади. Олий Мажлиснинг умидли ягона депутати Хитойнинг арзон пластмасса соати устига суркалган зарҳал каби кўчиб тушгани жуда ачинарли.

Мен бу шоввоз депутат тушунадиган тилда гапиришга ҳаракат қиламан: “Булғаб қўйдинг, оғайни, энди сен тарбияли одамлар билан бир хонада ўтирмайсан”. (Зашкварился ты братан, и теперь с приличными людьми тебе в одну хату не зайти).

Мабодо тушунмаган бўлсанг, қайтараман. Ҳаддан ошдинг, шоввоз. Энди ўзини ҳурмат қилганлар сен билан қўл бериб кўришиш ëки кўчада учрашишдан ҳазар қилади.

Тошкентлик журналист Никита Макаренконинг фэйсбук саҳифасидан олинди.

Тағин ўқинг
19 август 2019
“Жамол ака менга бақрайиб туриб, бирданига кулиб юборди. – Нимага куласиз? – деб сўрадим Жамол акадан. – Мелиевнинг хона ...
2 март 2018
19 йиллик тутқунликдан кейин “Эрк” демократик партияси фаоли 54 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни Чирчиқ қамоқхонасидан озод ...
15 апрел 2017
15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги “Яланғоч ота” қабристонида дафн қилинди. ...
15 июн 2016
15 июндан 25 июнгача, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан Ўзбекистонга одамлар, юклар ва транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилади. Ўш вилоятининг ...
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...