close
close
Асосий мавзулар
17 март 2021

Университетда коронавирус чиқди

close

Андижон давлат университетининг олти ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабарлартарқалди. АДУдаги манбанинг “Элтуз”га айтишича, аслида касаллик юқтирган талаба ва ходимлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. 

Талабалардан бирининг вафот этгани ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирган манба ҳозирча бу маълумот сир сақланаётганини маълум қилди. 

АДУ ректори Акромжон Йўлдошевнинг сўзларига кўра, ҳозир таълим даргоҳига тиббий ниқобсиз кириш, бир-бири билан қўл бериб кўришиш тақиқланган. 

“Кираётганда ҳар бир кишининг тана ҳароратини ўлчаш ва қайд қилиб бориш йўлга қўйилди. Дарс жараёнларида масофа сақлаш қатъий назоратга олинди. Университет ҳудуди ва барча бинолар СЭОМ ходимлари томонидан тўлиқ дезинфекция қилинди”, деган университет ректори Kun.uz сайтига.

“Элтуз” манбаси маълумотларига кўра, айнан тана ҳарорати ўлчанганда 30 нафар талабада иситма қайд этилган. 

– Бироқ бу уларнинг барчаси коронавирусга чалинганини англатмайди. Ҳали тест натижаларини кутиш керак. Бу оддий шамоллаш ҳам бўлиши мумкин. Лекин университетимизда коронавирус аниқланган беморлар расмий эълон қилинган 6 тадан кўп. Улар асосан физика-математика факультети ҳамда Ахборот-ресурс маркази ишчи-ходимларидир. Ҳозир кутубхона ёпиб қўйилган, – дейди манба.

Куни кеча Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасида коронавирус мавзусига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилган. Бошқарма бошлиғи Азизбек Миркомилов вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари раҳбарларига ўз ҳудудларида карантин қоидаларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берган. 

Ҳозир вилоятдаги барча мактаблар кучайтирилган қатъий тартибда ишламоқда. Мактабларга бегоналар, ҳатто ота-оналарнинг ҳам кириши ман қилинган. 

Айни пайтда Андижон шаҳри юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган 6 нафар бемор бор. Бу ҳақда навбатчи шифокорлардан бири маълум қилган. 

Бироқ улар Андижон давлат университетининг коронавирусга чалинган ходимлари эмас, балки хорижда ишлаб қайтган бир оиланинг аъзолари экани айтилмоқда.

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
Украина суди томонидан қамоққа олинган 51 яшар ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов Ўзбекистонга эстрадиция қилиниши мумкин. Фото: Рефат Чубарев “Детектор ...
27 сентябр 2018
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 26 сентябрь куни француз олими Стефан Дюдуанон (Stefan Dudouannon) иштирокида шоир Чўлпон хотирасига ...
20 апрел 2017
Таниқли журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Хурмат Бобожоновларнинг Урганч туманида яшовчи онаси Шукуржон Мадраҳимованинг айтишича, у 18 апрел куни ўз ...
8 март 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...