close
close
Асосий мавзулар
4 апрел 2021

“Эрк” партияси Хидирназар Аллақуловга қилинаëтган тазйиқларни қоралади

close

Ўзбекистон тарихида илк рўйхатга олинган мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси Хидирназар Аллақулов раҳбарлигида таъсис этилган янги социал-демократик партияга қарши тазйиқ ва босимларни қоралаб чиқди.

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси бош котиби вазифасини бажарувчи Бахтиёр Исобек жорий йилнинг 3 апрель куни имзолаган билдиришда “янги қурилаётган партиялар рўйхатга олинмаëтгани, уларга қарши зўравонлик ишлатилиб, конституцион ҳуқуқлари топталаëтгани” таъкидланади.

“Эрк” партияси янги таъсис этилган социал-демократик партияга қарши ҳукумат тарафидан бўлаётган жирканч тазйиқларни кескин қоралайди ва бу ташкилотдаги ватанини севган инсонлар билан бирдамлигини билдиради”, дейилади баёнотда.

Билдириш матнида “Эрк” партияси ҳам 2021 йилги президент сайловида иштирок этажаги айтилган: “Бу оғир сиёсий вазиятда “Эрк” партияси ўз халқи билан ҳамдарддир. Шу мақсадда яқинлашиб келаётган президент сайловида “Эрк” партияси ўз номзоди билан қатнашиш режасини тузмоқда”.

Билдириш матнида таъкидланишича, собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов “Эрк” партиясига аъзо бўлиб, сайловда қатнашиш истагини билдирган:

“Ҳозирда партия марказий кенгаши номига номзодлик истаги билан келган аризалар ичида сўнгги ойларда ўзининг сиёсий баёнотлари билан диққат қозонган хонанда Жаҳонгир Отажон ҳам бор. Бир неча кун ичида “Эрк” партияси президент сайловида ўз номзодини эълон қилади”.

Ўзбекистонда 80-йиллар охирида “Бирлик” халқ ҳаракати, “Эрк” демократик партияси каби мухолиф сиёсий ташкилотлар ўртага чиққанди. 1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – “Эрк”нинг таъсис қурултойи бўлиб ўтган эди.

1992 йилги президент сайловида “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳ президентликка номзод сифатида 12 фоиз овоз олгани расман айтилганди. Аммо айни сайловда ҳукумат мулозими сифатида ишлаган Шароф Убайдуллаев 2021 йилда “Озодлик” радиоси орқали чиқиш қилиб, Муҳаммад Солиҳнинг сайловда ютгани, аммо сайлов натижалари Каримов фойдасига сохталаштирилгании айтган эди. 1992 йилги сайловдан кейин мухолифат лидерлари бирин-кетин хорижга кетишга мажбур бўлганди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2021
Самарқандлик ёзувчи ва журналист Каримберди Тўрамурод faceebook саҳифасида унинг асарларини ўғирлаб, ўз номидан эълон қилаётганларга ҳеч қандай чора кўриш ...
19 апрел 2016
Порахўрлик бўйича мамлакатда энг катта улуш кучишлатар тизимларига тўғри келиши айтиб келинади. Милиция тўғрисида эса ҳануз Ўзбекистонда ҳатто қонун ...
27 март 2019
Илк бор фазони забт этган совет космонавти Юрий Гагарин ва Серёгиннинг УТИ МиГ-15 учоғи, расмий маълумотларга кўра, 1968 йилнинг ...
6 октябр 2020
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройнинг кичик мажлислар залида 3 октябрь куни ўзбек кинорежессёри Жаҳонгир Қосимов суратга олган «Ибрат» фильмининг ...
Блоглар
13 апрел 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов эътиборни ...
11 апрел 2021
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир ...
8 апрел 2021
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз ...