close
close
Кўзқараш
24 апрел 2020

Жума муборак ёки рассом Туздан узр…

close

Қадрли “Элтуз” кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни қадрлайман.

Афсуски, бу ҳафта биз рассом Туз ва унинг техник ҳамкорлари олдида эрта-индинга қолдириб бўлмайдиган вазифалар кўпайгани боис бу кўрсатувни тайёрлай олмадик. Умид қиламан, сиз билан келгуси ҳафтада юзлашамиз.

Бонус ўрнида шеър

Жим!.. Уфқдан ботар қуёшни

Шарт кесилган бошга ўхшатдим.

Парча-парча куйган шафақлар

Тирқираган қонни эслатди!

Қандай қўрқинч! Қандай қабоҳат!

Мумкин эмас ҳеч қийналмаслик!

Мумкин эмас қарши турмаслик!

Ки, одамнинг ўзигинамас,

Ҳиссини ҳам хароб қилса давр!

Қийналаман!.. Юрагимда ҳовур – бу қаршилик!

Йўқ! Гина эмас. Бу қаршилик! Кўринг тарихни.

Парвонадек қаноти куйган.

Умр тепасида мушт туйган…

Қийналаман виждон билан ман –

Мумкин эмас қарши турмасдан.

Ўз зиммамга катта иш олдим,

Эҳтимолки, тамом қилмасдан

Умрим тугар. Аммо бўлмайди,

Сенга қарши бош кўтармасдан!

Бу “Элтуз”нинг «Вақт машинаси» дастури кейинги ҳафта режасига киритилган Усмон Носир шеъри эди. Миллат ойдини Сталин томонидан қатл этилган.

Ассалом, Ўзбекистон, Рамазон муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 декабр 2015
(ХМТ) Халқаро меҳнат ташкилоти пахта йиғим теримида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга оид мониторинг натижаларини эълон қилди. ХМТ экспертлари: ...
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
9 октябр 2018
Франция пойтахти Парижда 9 октябрда президент Мирзиёевнинг расмий ташрифига бағишланган норозилик акцияси иштирокчилари турли шиорлар билан бирга МХХ собиқ ...
4 май 2016
Eltuz.com маҳаллий қўшиқчи ва санъаткорларни турли чегаралардан чиқмасликка даъват қилиб келаётган ўзбек мулозимлари ҳажв этилган рассом Тузнинг янги карикатурасини ...
Блоглар
7 май 2020
Қадимги Рим ареналаридаги ҳаёт-мамот жангларини эслайсиз-а? Ўқигандирсиз, киносини кўргандирсиз… Тепада ҳайқираётган, тўлқинланаётган томошабинларни-чи? Ҳозир ҳаёт ...
6 май 2020
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация ...
3 май 2020
Жанубий Хоразм шевалари ва Хоразм қарлуқчаси ҳақидаги саволларга берган жавобларим комментларда баҳсларга сабаб бўлди. Шуларга ...