close
close
Кўзқараш
24 август 2020

Лукашенко жангари фильмлар персонажи каби

close

Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда мемга айланди.

“Кеча Беларусь ҳокимиятини куч билан эгаллаб олган, ўзини ўзи президент дея эълон қилган Александр Лукашенконинг администрацияси олдига минглаб беларуслар норозилик билдириб тўпланди. Лукашенко эса намойишкорона тарзда қурол кўтариб чиқиб, бинони ўраб олган ОМОНчиларни қўллади. Бу билан Лукашеску жиноий тарзда эгаллаб олган ҳокимиятини қурол билан ҳимоя қилишга тайёрлигига ишора қилмоқда.

Эртага мамлакатда фуқаролик уруши бошланиб кетса, эслаб қолинг, бу фақат мияси айниб қолган чолнинг айби билан бўлади. Беларуслар қўлларидан келганча юмшоқ тарзда қалбаки сайловни қайта ўтказишни талаб қилишди. Буни бутун дунё кўрди. Бобой эса ҳали ҳам дунё ўзгарганини, одамлар ўзгарганини тан ололмаяпти. Бобой қаердадир 90-йилларда, цивилизациядан узоқда бўлган бўрдоқичилик колхозида қолиб кетган.

Кечаги қурол кўтариб чиққан ҳолати эса “Такси” фильмида комиссар ролини ўйнаган Бернар Фарсини эслатмоқда”, дея изоҳлади бу ҳолни блогер Нозим Сафари.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 май 2016
Махалланинг сирини юқорига сим қоқиб турадиган кампирларга маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ато қилинди. ...
1 май 2020
Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган Рўзи Назар 2015 йилнинг 1 майида оламдан ўтди. Рўзи Назар темир парда ортида яшаган туркистонликларга ...
7 феврал 2020
Хитой ҳукумати 5‏ февралгача Шинжон-Уйғур мухтор туманида «Ухань вируси»га чалинганлар сони 32 кишига етганини эълон қилди. Мухтор туман Соғлиқни ...
3 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида бошқа одам бўлиб чиқди. “Элтуз” манбасининг хабар беришича, Дубайга ...
Блоглар
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. ...
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида “калта пайпоқ” кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси ...