close
close
Кўзқараш
7 апрел 2021

Олға, орқага!

close

Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган “маънавият ва маърифат” мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам муқаррар эди, чунки ислоҳотларни, дунё билан эш яшашни эплай олмаган, замонга мослаша олмаган элита эртами-кечми бу мафкура билан қуролланар эди.

90-йилларнинг бошида жамиятимизда оптимизм ва тараққиётга ишонч ҳукмрон эди. 1998 йилдаги иқтисодий инқироз, 1999 йиллардаги портлашлар жамиятимизни ва элитамизни қўрқитиб юборди.

Элитамиз 90-йилларнинг охирида тараққий этиш осон иш эмаслиги, ҳар қайси жамият ҳам буни эплай олмаслигини, битта Сингапурга юзта Зимбабве тўғри келишини англади. Энг асосийси, агар ҳақиқатан ҳам модернизация, янгиланиш йўлида давом этса, тезда ўз ўрнини ёшроқ, технократ элитага бўшатиш зарурияти туғилишини англади. Бунга эса совет давридан давом этиб келаётган элита рози эмас эди.

Демак, вазият қандай бўлса, уни шундай “музлатиш” зарур эди. Яъни “тараққиёт” эмас, айнан “хавфсизлик ва мусаффо осмон” энг олий қадрият эканини тушунтириб берадиган мафкурага эҳтиёж туғилган.

“Маънавият ва маърифат” мафкураси айнан шундай дунёвий қадимчилик (консерватизм) мафкурасидир. Энг қизиғи, консерватизм муайян қадриятларни сақлаб қолишга уринишдир. Ўзбек жамиятида эса сақлаб қолишга арзигули ҳеч қандай қадрият мавжуд эмас. Эски (диний ва совет) қадриятлар ўлган, янгиси эса ҳали шаклланмади.

Бу ерда элитамиз қадриятларни эмас, ўз ҳукмронлигини, статус-квони сақлаб қолишга уринган ва бу мафкура орқали ўзига асосий хавф деб билган икки тахминий рақобатчи, технократик элита (“чириган Ғарб”) ва исломий элита (“радикаллар”) билан курашган эди.

“Маънавият ва маърифат”нинг энг гуллаган даври 1999 йилдан (айниқса, 2005 йилдан кейин) то 2016 йил сентябргача давом этди (инфографикани қаранг). Бу йилларни бемалол йўқотилган имкониятлар даври, деса ҳам бўлади, чунки “маънавиятчилик” тараққиёт ва янгиланишга зид мафкурадир.

Каримов ўлиб, Мирзиёев ҳокимиятга келган 2016 йил сентябридан расмий истеъмолда “дунёга очилиш, ривожланиш, инновация, модернизация” дискурси ҳукмрон бўлди, “маънавият” деярли тилга олинмаган. То 2018 йил ёзигача.

2018 йил ёзидан бошлаб илк эйфория ўтиб кетди. Ислоҳотлар ҳам чиппакка чиққани тобора аён бўлмоқда. “Тепада” нимадир (ёки кимдир) ўзгарганга ўхшайди, чунки яна тақиқлар бошланди. Нега биз ёмон яшашимиз зарурлигини деярли истеъмолдан чиққан “маънавият ва маърифат” билан асослаш амалиёти яна қайтди.

Бундан буён “маънавиятчилар” ҳукмронлик қилаётган даврда яшашга тайёр бўлинг.

Сардор Салим

Блогернинг фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
9 март 2017
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай ...
22 сентябр 2015
Зайниддин Асқаров жасади 2010 йилнинг 11 октябр куни турмадан уйига қайтарилди. Айтилишича, СНБ ходимлари майитни тез дафн қилиш ва ...
31 март 2016
Унда чоп этилган битта лавҳачага кўзимиз тушиб, газетанинг савияси қанчалик экани тўғрисида ўзингиз хулоса чиқаринг, деган маънода уни деярли ...
5 октябр 2018
“Уларнинг гимн билан шуғуланмоқдан бошқа иши йўқ деб ўйлаганмидинг? Эртага ҳам мени бу ерга етаклаб келадиган бўлсанг, бугунгидан беш ...
Блоглар
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китоби “Элтуз” мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши ...
13 апрел 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов эътиборни ...
11 апрел 2021
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир ...