close
close
UzPoster
12 май 2023

Каримов даврида эзилган Сталин Янги Ўзбекистонда яйрамоқда

close

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Исахонова  кўчада юзлаб одамларнинг Сталинни олқишлаб, қичқиришини қонуний деб баҳолади.

Тошкент шаҳрида 9 май куни юздан ортиқ шахс “Биродарлар қабристони”да совет  байроғи остида “Биродарлар қабристони”да  «Сталинга урра» деб юриш қилган эди.

Воқеани ўз Telegram каналида жойлаган Никита Макаренко “Кеча Братскийдаги (Тошкентдаги “Биродарлар қабристони”) ушбу карнавалда жиддийлик билан “Ўртоқ Сталинга, ура!” деб қичқирган ҳолда Ўзбекистон ССР байроғи остида юриш қилди. Қодирий, Фитрат ва бошқа минглаб юртдошларимизнинг қотили учун “ура”ми?”, —дея ўз эътироз билдирди.

Тошкент шаҳар ИИБ зобитларининг кавакка кириб «ахмоқни ëқиб олгани»га қараганда   жаллод Сталинни улуғлашга «добро» Янги Ўзбекистон тепасига ўрислар экиб қўйган раҳбарлар тарафидан берилган. 

Тонировка масаласида томоғини йиртадиган балогирлар суруви  ўша куни тинчгина бошқа ўтлоқларда ўтлаб юрди. @eltuz2022 Тошкентда СССР байроғини ҳилпиратиб юриш ИШИДнинг қора байроғини кӯтариб юришга тенг экстремистик жиноят бӯлиши керак аслида.

Тағин ўқинг
20 октябр 2015
Пахта қўйгунча пахта тер. Бева хотиннинг тушига эр кирар, Хашарчининг тушига — пахта. Хашарчининг гўшти ҳаром, Меҳнати — ҳалол. ...
18 август 2021
Марказий Осиёнинг йирик давлатлари коронавирусга қарши чуқур ўрганилмаган вакциналардан фойдаланмоқда. Уларда танлов борми? Тўққиз ойлик глобал эмлашдан сўнг Ғарбнинг ...
20 октябр 2016
18-19 октябр кунлари Швеция пойтахтида ўтган тадбирларда Ўзбекистондаги бугунги сиёсат, Сўз эркинлиги, виждон маҳкумлари ва пахтачиликдаги мажбурий меҳнат муаммолари ...
7 январ 2017
Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир ...
Блоглар
12 май 2023
Кеча Элтуз бош редактори Қудрат Бобожон билан гаплашсам¸ «культур-мултур мавзуларга авом қизиқмайди. просмотри оз бўлади,” ...
11 май 2023
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
10 май 2023
Қизиғи шундаки қизил армия вориси бўлган Россияда уруш қатнашчиларга охирги ëдгорлик 1967 йили ўрнатилган. Яқин ...