close
close
Cатира
26 май 2020

Мирзиëев оддий аëлни докторга айлантирадиган алкимëгар

close

Диссертация қўлёзмаси тошқинда яроқсиз ҳолга келганини иддао қилган 28 яшар сирдарёлик Камола Аброрхоновага президент топшириғи билан докторлик даражаси берилди.

Маҳаллий нашрларга кўра, 15 май куни мирзаободликлар билан учрашувидан кейин президент Мирзиёев истисно тариқасида аёлга докторлик даражасини беришни буюрган.

Шундан кейин Аброрхонова Гулистон шаҳрида ташкил этилган тантанали тадбирда докторлик илмий даража дипломини Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмедбек Юсуповдан қабул қилиб олган.

«Швеция қироли фалончига Нобель мукофоти бер, деб амр қила оладими?

Ëки АҚШ президенти киноакадемияга телефон қилиб, пистиëнчига Оскар бер, деб айта оладими? Германия канцлери Меркель Фанлар академияси раҳбарини ëнига чақириб, мана шу олимга докторлик унвони бер, дея оладими?

Йўқ, албатта. Агар шундай бўлса, осмон узилиб ерга тушган бўларди.

Италияда диктатор бўлган Муссолинининг ҳам журъати етмаган бунга.

Масалан, битта олим бориб: “Муссолини тоға, докторлик ишимни эчки еб қўйди, шу палакатни ҳисобга олиб илмий унвон беринг” деса, Муссолини бу бетамиз олимга “қайта ëз!” дерди.

Аммо Ўзбекистон президенти илмий ёзмалари тошқинда яроқсиз ҳолга келган сирдарёлик хотинга докторлик даражаси бер, деб Фанлар академиясига буюрди.

Фанлар академиясидаги қуллар эса ўз хўжайини амрини шессекундда бажо келтирди. Бонусига профессор деган унвонни ҳам қўшиб беришса керак.

21-асрда ўзбек олимининг ғоз пати ëки қамиш қалам билан илмий иш ëзишининг ўзи мўъжиза. Мен билган Ғарб олимлари ўз илмий ишини компьютерда ëзади. Компьютерни қўчқор сузса, қўтос эзғиласа ëки ҳожатхонага тушиб кетса, файллар булутларда сақланади», деди бу ҳақда “Элтуз” каналидаги маърузасида рассом Туз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 январ 2018
Президент Мирзиёев қарори билан милиция органларида шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Президентнинг қарорига кўра, жорий йил 1 майдан бошлаб ИИВ ...
6 июл 2017
Президент Мирзиёевнинг 29 май кунги қарори билан «Ўзбекэнерго» 6 562 нафар электромонтёрни, “Ўзтрансгаз” эса 4 255 нафар газ текширувчини ...
1 май 2016
Истанбулнинг Бошоқшаҳар (Başakşehir) мавзесида яшайдиган 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) 29 апрел оқшомида ўз севгилисини ўлдирганига иқрорлигини айтиб ...
27 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди. “Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ...
Блоглар
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган ...
8 июн 2020
Рунетда, унинг кетидан эса ўзнетда АҚШдаги воқеаларнинг муҳокамаси давом этмоқда. “Ирқчи эмасман, лекин дўконларни ёқишнинг ...
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни ...