close
close
ART-DURBIN
19 феврал 2021

Яланғоч аëллар суратини чизган халифа ҳикояси

close

Эҳтимол бошқа оилада дунёга келганида у машҳур турк рассоми сифатида улуғланган ва санъат тарихи зарварақларида муҳрланган бўлар эди. Бироқ тарих бу ижодкорни рассом эмас, ислом оламининг энг олий унвон соҳиби, сўнгги халифа сифатида танийди.

Халифа Абдулмажид II Истанбулда, Усмонийлар хонадонида 1868 йилда дунёга келади. Тахтга даъвогар сифатида Абдулмажид Афандининг имконияти кам эди, лекин 1922 йилда у халифа унвонига муяссар бўлиб тахти равонга ўтиради, айни дамда султонлик ва султон унвони барҳам топади.

"Саройда Гёте" (1898/1917 й.)

Сиёсий ҳаёт ва ислоҳотларга қизиқиши жўш урмаган халифанинг маданият ва санъатга меҳри бўлакча эди. У шунчаки ҳаваскор рассом эмасди, ёшлигида “Sanayi – Nefise Mektebi”да Сальваторе Валеридан, кейинчалик сарой рассоми Фаусто Зонародан классик ранг-тасвир сирларини ўрганади.

Сўнгги халифанинг Вена ва Париж кўргазмаларида иштирок этган картиналари, академизм ва классик ранг-тасвир талабларига тўлиқ жавоб бериб, уларда ғарб рассомлари ва ориентализм таъсири кучли эди.

Чизиш билан бир қаторда рассомлик ва бошқа санъат йўналишларига молиявий ҳомийлик қилиб, 1909 йилда асос солинган Усмонли рассомлар жамиятига раҳбарлик қилади.

“Саройда Бетховен” (1915 йил)

Халифанинг кун тартиби кундаликларида маданий тадбирларда иштироки учун муайян вақт ажратилган эди. Абдулмажид Афандининг “Саройда Гёте” ва “Саройда Бетховен” картиналарида унинг ва оиласининг ғарб адабиёти ва мусиқасига бўлган ихлосини кўриш мумкин.

Ўзи ҳам пианино чалган халифа, шунингдек, балетнинг содиқ мухлисларидан эди. Француз, немис, форс тилларини билган ўз даврининг илғор кишиси бўлган.

"Тарих дарси" ёки "Насиҳат" (1914 йил)

Тирик жонзотлар тасвири тақиқланган ислом динининг олий мақом соҳиби халифа нью жанрида ҳам эстетик завқ улашувчи “Саройда хотинлар” (Avluda Kadinlar) номли санъат асарини яратади.

Холислик ҳаққи айтиш керакки, бу “бешарм” асар Абдулмажид халифа бўлишидан анча олдин – 1899 йилда яратилган. Турк тадқиқотчилари ва медиалари сўнгги халифанинг санъатга ошно моҳир рассом бўлганидан ғурурланишар экан, унинг ушбу картинасини тилга олмасликка, кўрсатмасликка ҳаракат қиладилар.

Картинада ҳашаматли сарой ҳовлисида, ҳовуз бўйида нозикбадан аёллар қоматининг кийимлардан озод гўзаллиги акс этган. Сарой безаклари, умумий манзара ва осмоннинг ёрқин ранглари картинага тантанаворлик руҳиятини беради.

Бу гўзал санъат асари илк бор 1990 йилда оммавий танилиб, 2013 йилда Art Alif аукционида 1,6 млн турк лираси (809 минг доллар) га сотилган.

Абдулмажид II нинг бир неча картинаси Туркиядаги Ankara Devlet Resim ve Heykel Müzesi (Анқара давлат тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик музейи)да сақланмоқда.

Халифа Абдулмажид II (1868 -1944 й.й.)

Абдулмажид II нинг ижодида тарихийлик, аллегория, жонзотлар мавзуси кузатилади. Услубида академизм устунлик қилса-да, 1914 йилдан бошлаб импрессионистик услубга мойиллигини кузатиш мумкин.

Акмал Ризаев

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2018
Фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари туз бўронидан жабрланган Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига учиб келишди. 29 май куни ...
6 январ 2018
4 январ куни қамоқдаги журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова президентга видеомурожаатини эълон қилди. Ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов фейсбук ...
12 феврал 2016
“Замондош” сайти муҳаррири бўлган Ризо Обиднинг калласи ишлаб қолди. Боши бориб тошга текканидан сўнг ишлаб кетди шекилли. Галима Бухарбаева ...
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча сустлигини кузатиш мумкин. Бош ...
Блоглар
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...