close
close
Асосий мавзулар
3 май 2021

Янгийўлдаги мактаб ўқитувчилари вакцина олишга мажбурланмоқда

close

Янгийўл шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси мактаб мутасаддиси Умида Сатторова муаллимларни коронавирусга карши вакцинани олишга мажбурлаётгани, акс ҳолда ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилаётгани ҳақида “Элтуз”га билдирди.

“Элтуз” суҳбатлашган ўқитувчига кўра, улардан ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олиш талаб қилинмоқда. У, шунингдек, мактаб ўқитувчиларининг тенг ярми бу вакцинани олишга қарши эканини айтди.

“Мен умуман вакцина олишга қаршиман. Айниқса, Хитой ва Ҳиндистон вакцинаси ҳақида ёмон хабарлар бор. Вакцинация ихтиёрий бўлиши керак”, деди “Элтуз” билан суҳбатлашган янгийўллик ўқитувчи.

Апрель охирида Ўзбекистонга яна 1 миллион доза миқдорда ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси 27 март куни келтирилган эди.

Ҳозирги кунгача эмланганларнинг 46 фоизи айнан ушбу вакцинадан олган. 17 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев ўзбекистонликлар бирор вакцинани олишга мажбур эмаслигини маълум қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2016
Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир ...
9 сентябр 2015
Сизни чопиқ ёки пахта теримига мажбурлаётган давлат муассасаси маъмуриятига мурожаат қилиб, юқорида келтирилган қонунларга таянган ҳолда пахта теримида иштирок ...
27 декабр 2019
“Совғанг бошингдан қолсин. Китобдан ҳам совға бўладими? Бир миллион рубль бер, битта коттеж ҳам бер!!!” Кечган йилда россиялик миллиардер ...
30 март 2016
30 март куни Чилонзор, 23-мавзе участка нозири, суд ижрочилари ва 10 га яқин, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидагилар журналист 47 ...
Блоглар
12 май 2021
Ёшликдан китоб ўқишга ўч бўлганман. Кўчада юриб кетаётиб ҳам китоб ўқиган пайтларим бўлган. Кутубхона энг ...
11 май 2021
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар ...