close
close
Cатира
4 феврал 2020

Давлат амалдори ойлигига нечта костюм харид қилиши мумкин?

close

Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина божхона пости раҳбари»нинг уйидан 400 минг доллар пул чиққани ҳақида гапирди.

«Дунё ҳамжамияти бизни тан олсин деб шунча ҳаракат қилиб ётибмиз, битта постнинг бошлиғи эса 400 минг доллар ўғирлаб турса — нима бўлади?» — дея тадқиқотчи олимларга риторик савол билан юзланди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, амалдорнинг мол-мулки унинг даромадига номувофиқ бўлса, у буни изоҳлаб бериши керак.

«Буларни қаердан олдингиз, деб сўралади. Амалдор ёзиб беради. Йўқса, тўнингни ташла-да, халқнинг ичида раҳбар бўлишга ҳаққинг йўқ.

Амалдорнинг бир йиллик ойлигидан нима қилиш мумкин, нечта костюм олиши мумкин, оиласининг топгани билан нима қила олади, президентнинг ойлиги билан нима қилиш мумкин, бошқа катталарнинг ойлиги билан нима қилиш мумкин — ҳаммасини ёзиб берамиз. Биз бунга жуда катта тайёргарлик кўряпмиз», — дея ёзғирди президент.

Дунёдаги деярли барча демократик давлатларда президентдан тортиб, то оддий раҳбарларгача тегишли ташкилотларга даромад декларациясини тақдим қилишади. Бироқ бу усул авторитар давлатларда ҳалигача йўлга қўйилмаган, десак хато бўлмас.

Ўз вақтида Ўзбекистоннинг марҳум Президенти Ислом Каримов ҳам, Қозоғистон Элбошиси Нурсултон Назарбоев ҳам амалдорларнинг тегишли ташкилотларга даромад бўйича декларация топширишини йўлга қўйишга ваъда берган эди.

Аммо уларнинг ваъдалари ваъдалигича қолиб кетди. 2019 йилда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш, микромолиявий хизмат ва солиқ солиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда умумий декларациялаш ишларига 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўтилиши таъкидланган эди.

Ўтган ҳафта Қозоғистон парламенти сенатида бўлиб ўтган давра столида ана шу масала муҳокама қилинди. Молия вице-вазири Қанат Баедилов давра столи иштирокчиларига мамлакатда яшовчи ватандошлар қандай даромадлар бўйича декларация тақдим қилиши кераклиги хусусида тушунчалар берди.

Вице-вазирнинг айтишича, Қ.Тўқаев имзолаган қонунга биноан 2021 йилдан бошлаб Қозоғистон умумий декларациялашга босқичма-босқич ўтади. Шундай қилиб, 2021 йил 1 январдан Қозоғистонда давлат хизматчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда уларнинг эрлари (хотинлари) декларация топширади.

Иккинчи босқичда – 2023 йил 1 январдан давлат идоралари ва квазидавлат секторлари ишчилари ҳамда уларнинг эрлари (хотинлари), учинчи босқичда – 2024 йил 1 январдан юридик шахсларнинг бошлиқлари, муассислари ва хусусий тадбиркорлар ҳамда уларнинг эрлари (хотинлари), тўртинчи босқичда – 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб қолган тоифадаги барча ватандошлар декларация топширадилар.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда декларация топширувчиларнинг умумий сони тахминан 13 миллион кишини ташкил этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали “буюк йўлбошчи” тирик эканида газеталаримиз “биз буюк ўзгаришлар ...
15 феврал 2018
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда 2017 йилги пахта терими мавсумига оид эълон қилинган ҳисоботидан келиб чиқадиган хулосаларни ўқиб, худди шундай ...
20 декабр 2018
“Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 18 декабрь куни сийқаси чиққан “дигидон-дигидон” қолипидаги “Селфи” деб аталган янги клипини тармоққа қўйди. ...
5 март 2019
Ўзбекистон ТВ каналларидан “Абдулҳамид” сериалининг олиб ташланиши турк сериалларига қарши қатламни тағин қўзғади. Бу сафар улар сериалнинг олиб ташланишидан ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...