close
close
Cатира
1 июн 2020

Космосда Илон Маск кемаси учаëтган бир пайтда…

close

Илон Маск хусусий ракетаси кўкка учди. Илмнинг чўпчакни енгиши бу!!!

Ўзбекистон президенти “дафтарим сувга оқди”, дея алжираган каллаварам хотинга фалсафа доктори дипломи “падарка” қиладиган банан давлатидан туриб қаралса, бу парвоз яна юксак кўринади.

Бир пайтлар илк инсоннинг кўкка учиши тайëрланган шаҳарнинг махфий коди Т-1 эди. Расшифровкаси Тошкент-1.

Ҳозир бу шаҳар кинначи, ўғри, фирибгар ва ноғорачилар билан тўла.

Президент эса кинодаги жинни подшоҳ каби ҳар бир одам ноғора (бирорта мусиқа асбоби) чалиши зарур, деб тайинлабди.

Мамлакатнинг ярми чалиб, ярми ўйинга тушса керак.

Ўғриларнинг қайнотаси бошқарган “истон”лар “учмасликка” маҳкум. Худди қаноти бўла туриб, учолмайдиган товуқ мисоли.

Дунë илм маркази, 2 миллион ўзбек грин кард ўйнаб, сурмоқчи бўлган ҳақиқий жозибадор мамлакат Америка Қўшма Штатларидаги парвозга алëр айтайлик.

Даглас Херли ва Роберт Бенкен тоғалар ой бориб омон келсин.

Дарвоқе, Даглас Херли 53 ëшда экан.

53 яшар одам Ўзбекистонда ëшини яшаб, ошини ошаб, бир оëғи гўрда ҳисобланади. Тўйтепага ҳам бориб келиши мушкул иш.

1961 йил Юрий Гагарин кўкка учганида қозоқ шоири, улуғ бовурим Ўлжас Сулаймонов 12 апрель куни бир кечада “Инсонга сажда қил замин” деган поэмани ëзган ва бу поэма дарҳол чоп қилиниб, учоқдан ерга сочилган эди.

Ўзбек шоираси Зулфия Гагарин билан мулоқотларидан кейин “Йўлчи юрак” достонини ëзганди.

Тошкент марказида 1970 йилда ҳайкалтарош Постников яратган Гагарин монументи ўрнатилди. Ўтган асрнинг 70-йилларида Самарқандда ҳам Гагаринга ҳайкал тикилди.

Ўзбекистон мустақил бўлган илк кунларда Тошкентдаги марказқўм биноси олдида қад кўтарган Гагарин ҳайкали Чилонзор савдо марказига олиб бориб ўрнатилди.

Ҳайкал ортидаги 28 метрлик стелланинг ярмини қирқиб ташлашди. Самарқанддаги Гагарин ҳайкали эса 2008 йил бузиб ташланди.

Энди бу мамлакат парвоз ҳақида ўйламас ва чуқур таназзулга маҳкум эди.

Одамлар мияси илм билан эмас, чўпчак билан тўлдирила бошлади.

Улар темирдан катта қозон ясаб, ичида гуруч пишириб, таламон қилиб еб “зўрмиз”, деб кўкрагига урадиган биомассага айлантирилди.

Лекин ер юмалоқ. Бу тарафида қоронғу бўлса, у тарафи ëруғ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 декабр 2018
Янги йил арафасида 9 яшар ўзбек қизи Мадина қорбобога хат ёзди. Нега лотиндамас, кириллда ёздинг, деган саволга қизалоқ Тошкентдаги ...
16 март 2020
Ассалому алайкум, ҳурматли ўқувчи!  “Вақт машинаси” рукнида эътиборингизни бугун Туркистон тарихининг советлар ҳокимияти ўрнатилган дастлабки даврига қаратамиз. Зотан, улуғ ...
23 апрел 2016
Кун карикатурасида бугун Eltuz.com, рассом Элсевар қаламига мансуб, автобус чиптачиси томонидан қулоғи чўзилаётган болакай суратини тақдим этади. Дунёнинг турли ...
20 декабр 2018
“Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 18 декабрь куни сийқаси чиққан “дигидон-дигидон” қолипидаги “Селфи” деб аталган янги клипини тармоққа қўйди. ...
Блоглар
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...
16 июн 2020
1947 йилда чоп этилган илк “Ўзбекистон халқлари тарихи” II жилдининг мундарижасидан бир парча. Бундан нима ...
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган ...