close
close
Cатира
2 июн 2020

Ҳоким: “Сўхни дунё харитасидан ўчираман!”

close

Тармоқда 2 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дея ишонилган аудиоёзув тарқалди. Унда давлат мулозими “Сўх туманини харитадан ўчириб қўяман!” дея норози фуқароларга дағдаға қилади.  

Бундан аввал Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида сув устида чиққан жанжал ортидан 1 июнь куни Сўхга борган бош вазир Абдулла Ариповдан Ғаниевнинг истеъфосини талаб қилишган эди.

Давлат харитасига ўзбошимча чизиқ тортмоқчи бўлган мулозимнинг гаплари тармоқ фойдаланувчилари томонидан янада ғазаб билан қарши олинди.

“Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг: “Керак бўлса Сўхни харитадан ӯчиртириб ташлайман, Тожикистон билан Қирғизистонга бераман”, деган гапи агар ӯз тасдиғини топса, у ҳолда давлатни пароканда қилиш истаги мавжуд бӯлган Фарғона “президенти” масаласи юзасидан Ӯзбекистон президенти эндиликда уни мукофотлаш ҳақида ӯйлаши керак эмас, балки дӯппини бошдан олиб, жиддий, бошқача ӯйлашга мажбур бӯлиши шарт.

Чунки аниқ бир давлат таркибига кирадиган ҳудудни бошқа давлатга бериб юбориш билан нафақат вилоят ҳокими Ғаниев, ҳатто Ӯзбекистон президенти Мирзиёев ҳам таҳдид қилишга ҳақли эмас.

Ӯзбекистоннинг тақдири ер эгаси бӯлмиш туб халқ бир чеккада қолиб, ӯзингдан чиққан ёвларга, бир ҳовуч манманларга, ӯзибилармонларга, ӯзбошимча шахсларга қолгани аянчли, албатта”, дея ёзди блогер Рўзибой Азимий.

“Элтуз”га навбатдаги ҳажвий суратни жўнатган рассом Кирпи эса Фарғона ҳокимини 3-рейх ҳарбий каскасида акс эттирди.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 март 2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. ...
23 май 2017
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида мина майдонлари зарарсизлантирилмаган, визали бориш келиш бекор қилинмаган бўлса ҳам, икки давлат рахбарларининг Саудия Арабистонида ...
10 декабр 2019
– Ундай бўлса, яхшилаб эшитинг. Сизлар, яъни 159 лар учун зонада алоҳида режим ўрнатилган. Сиёсий ва диндорлар бир-бирлари билан алоқа ...
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
Блоглар
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...
16 июн 2020
1947 йилда чоп этилган илк “Ўзбекистон халқлари тарихи” II жилдининг мундарижасидан бир парча. Бундан нима ...
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган ...