close
close
Cатира
7 октябр 2024

Рассом Туз: Мирзиёев Тошкентни мегашаҳарга айлантирмоқчи

close

Мирзиёев «Тошкентни 8 миллион киши яшайдиган мегашахарга айлантираман» деди. Нега?

Тирбандлик, мошн мўрисидан чиққан тутун ва бошқа юзлаб омиллар ортидан гигант шахарлар модадан чиқаятган кичик эко смарт шаҳарлар трендга кираëтган пайтда бу демода гап қағдан чиқди?

Гаяна маслаҳат бердими? Ë Алижон дўмла қумалоққа қараб пол очдими? Ëки Ариповнинг хитой мушовирлари шипшидими?

Москва катта шаҳар, қолган жой бомжятник деган схема ўткан асрда СССРга қўшилиб йўқ бўлиши керак эди.

Катта шахарлар худди мияси кичик, аммо гавдаси улкан динозавр каби йўқолиб кетишга маҳкум.

Испанияда пойтахт Мадриддан кўра Билбаао, Малага ëки Барселона ривожланган. Германия ҳам бир текис ривожланган фаровон шаҳарлардан иборат.

Келажак кичик шахарларники. Пиëда ëки электр скутерда юрасиз. Мактаб, касалхона, аптека, музей каби бинолар бир қадам. Банк ва ҳокимият тизими фақат онлайнда хизмат беради.

Хуллас, Тошкентни динозаврга айлантириш туфта идея. Фақат бир нарса мени овунтиради. Ўзбекистонда ҳеч бир ғоя охиригача олиб борилмайди. Товуқ¸ лимон ва қалампир экиш васвасаси каби.

Тўйтепани смарт шаҳар қиламиз деганда қарғалар кулувди. Тўйтепани номидан нишон ҳам йўқ.

Тошкентни семиртириш 2045 йилгача амалга ошаркан. Унгача ë эшак ëки пошшо ўлиши тайин.

Мендан сўрасангиз. Тошкентни ўз холида қолдиринг. Самарқанд билан Бухоро орасидаги чўл зонасида худди Дубай каби янги шахарлар яратинг. Пойтахтни Самарқандга кўчиринг.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
18 май 2016
«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партия «ёшларни ёт ғоялар, бузғунчи кучлар, мафкуравий таҳдидлардан авайлаб-асраш»га қаратилган саъй-ҳаракатларини тобора авж олдираётгани ...
26 июл 2019
Чехия пойтахти Прага бир вақтнинг ўзида ўзбекларнинг турли қатламларини ўзига жалб қилмоқда. Ўта бой ўзбеклар ва мулозимлар Прагада ширкатлар ...
3 январ 2019
Швеция пойтахти Cтокгольмнинг Солна тумани судида террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган 6 нафар ўзбек устидан ...
8 август 2021
рассом Кирпи
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...