close
close
Асосий мавзулар
19 октябр 2020

Cобиқ ҳоким: Президентнинг кадрлар сиёсатига эътирозлар

close

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь кунги чиқишида раҳбарлар уйма-уй юриб, ишсизлик муаммосини ҳал қилишлари кераклиги ҳақида гапирди.

Қишлоқ хўжалиги мутахассиси ва собиқ туман ҳокими 70 яшар Исмоил Оспанов ўзининг навбатдаги видеосида президентнинг бу топшириғини киноя остига олади:

“Одамнинг кулгиси келади. Бу бажарилмайдиган нарса-ку, Шавкат Миромонович. Мана, оиламизда тўртта одам бор, иккитаси ишсиз. Нима иш беради, масалан? Тайёр иш жойи борми қишлоқда?

Масалан, президент Мирзиёевнинг кейинги чиқишларидаги “кадрлар масаласи қийнайди”, деган гапини олайлик. Нимаси қийнайди? Ўзимизда кадрлар йўқ, дейди. Бундай олганда, ҳақорат-ку бу. 35 миллионлик аҳоли ичидан керакли кадрларни топа олмаётган экан”, дейди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов.

Унинг фикрича, президент юқори лавозимларга лаёқатсизлиги туфайли илгари бўшатилган раҳбарларни қўймоқда ва бу на бозор сиёсатига, на бошқа сиёсатга тўғри келмайдиган ҳолат.

“Мана, жуда яхши биласизлар, бош вазирнинг сув ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари одамларга зўравонликлар қилиб, жуда машҳур бўлиб кетувди. У ердан ишдан олиб битта туманга қўйди. У ерда озгина ишлагач, яна Қашқадарё вилоятига ҳоким қилиб қўйишди. Энди шунақа мисоллар жуда кўп”, дейди собиқ ҳоким.

Оспановнинг эътирозига кўра, президентнинг баёнотлари популизм ва бажарилмайдиган топшириқлардан иборатдир.

“Оддий популизм деймиз буни. Кадр йўқ. Тўртта-бешта одам бор президент атрофида. Мен айтишим мумкин, қишлоқ хўжалигини қишлоқ хўжалигидан умуман хабари йўқ одамлар бошқаряпти. Маорифдаям шунақа, соғлиқни сақлашдаям шунақа. Милиция, прокурорларнинг қандай ишлаётганини биз биламиз”, деди у.

Бундан илгари “Элтуз” каналида чоп этилган бир қанча видеочиқишларида собиқ ҳоким Исмоил Оспанов деҳқонлар ҳуқуқларининг камситилиши, ерларнинг амалдорлар томонидан ўзлаштирилиши, давлат ҳокимияти ва қишлоқ хўжалигининг кластер тизимидаги коррупция ҳолатларини танқид остига олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 феврал 2017
Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги ...
12 март 2019
Тошкентда 8 март куни ўтган тадбирда президент Мирзиёев йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофотларини топширди. Ҳали мактабни ...
21 январ 2020
“Кaмолотчи” бармоғини бигиз қилди ва чеккада ўтирган васёкни ўрнидан турғазди. – Ҳўв сан, қани ўрнингдан тур-чи! Қатта ишлайсан? Кўринишингдан ...
27 октябр 2015
Ҳеч телевизор кўрмайман. Лекин қандай қилиб бугун ишдан келиб телевизор пултини қўлимга олиб, Ўзбекистон телеканаллари бўйлаб “ўтлаб” кетганимни билмай ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...