close
close
Асосий мавзулар
20 октябр 2020

Журналист Абдуллаев Бош прокурордан унга таҳдид қилган ДХХ терговчисига чора кўришни талаб қилди

close

19 октябрь куни журналист Бобомурод Абдуллаев фейcбукдаги саҳифасида Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевга мурожаат қилиб, унга Давлат хавфсизлик хизмати терговчисининг таҳдидлари ҳақида гапирди.

Бобомурод Абдуллаев сўзларига кўра, уни 19 октябрь куни соат 10 да ДХХ Тергов бошқармаси катта терговчиси Мансур Эргашев сўроқ қилиш учун чақиртирган. 

Бобомурод Абдуллаев ДХХ бош бошкармасига иккинчи адвокати Арслон Шоймардонов билан бирга борган. Аммо у терговчига адвокати Сергей Майоров ҳарбий судда иштирок этаётгани боис кела олмаслигини айтиб, терговни бошқа кунга қолдиришни илтимос қилган. 

Абдуллаевнинг таъкидлашича, адвокат Майоров жиноят иши материаллари билан танишган ягона адвокат, шунинг учун унинг сўроқ жараёнида иштирок этиши жуда муҳимдир. 

Абдуллаев билан 1,5 ойдан кўпроқ вақт олдин шартнома тузган адвокат Арслон Шоймардоновга эса ҳанузгача журналистга қарши қўзғатилган жиноят иши материаллари билан танишиш имконияти берилмаган.

Шундан сўнг Мансур Эргашев кабинетдан чиқиб кетган ва бошқа бир одам билан бирга қайтиб келган. Абдуллаевнинг айтишича, Мансур Эргашев ҳамроҳлигида кабинетга кириб келган ва ўзини бўлим бошлиғи дея таништирган Баҳром Каримов унга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириб, ҳибсга олиш билан таҳдид сола бошлаган. У журналистни терговга тўсқинлик қилишда айблаган. 

Бобомурод Абдуллаев ўз видеомурожаатида ДХХ ходими Баҳром Каримов адвокат Арслон Шоймардоновни ҳам ҳақорат қилгани, уни “соя” ва “сурат” деб атаганини билдиради.

Баҳром Каримов журналистдан 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16 да адвокат Сергей Майоров билан бирга, ҳатто унинг ёқасидан судраб олиб келиб бўлса ҳам яна сўроққа келишни талаб қилди. 

Абдуллаевнинг фикрича, ДХХ терговчиси адвокат Майоров шу куни ҳарбий суд мажлисида бўлиб, у ердан чиқиб кела олмаслигини билгани ҳолда шундай талаб қўйган. 

Абдуллаев ДХХ терговчиси уни тергов тадбирларига тўсқинлик қилишда айблаш учун шундай баҳоналар ўйлаб топаётганини таъкидлади. 

“Менга ва адвокатимга нисбатан таҳдид ва ҳақорат учун Баҳром Каримовга чора кўришни, уни тергов ишидан четлаштиришингизни сўрайман”, дейилади журналистнинг Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевга мурожаатида.

Бу воқеадан бир кун олдин, 18 октябрь куни Бобомурод Абдуллаев Президент Шавкат Мирзиёев унга Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира совға қилганини жамоатчиликка билдирган эди. 
Президентни ҳақоратлаш ва конституциявий тузумга тажовуз қилиш айби билан устидан жиноят иши очилган журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўрови билан Қирғизистонда қўлга олиниб, 2020 йилнинг 22 августида Узбекистонга экстрадиция қилинганди.

У махсус ҳарбий самолётда Тошкентга олиб келиниб, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан саккиз соат сўроқ қилингач, уйига қўйиб юборилганди.   

Мамлакатга қайтарилиши билан дарҳол жиноят иши махфийлаштирилди, шу сабабли Бобомурод ва унинг адвокати Сергей Майоров тергов жараёни тўғрисида қўшимча маълумот беришмайди.

Бобомуроднинг Бишкекда журналистларга айтишича, “Қора мерган” тахаллуси остидаги мақолаларни ёзганликда гумон қилиб, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани суди 23 июль куни унга нисбатан “сиртдан айблов эълон қилган”.

Телеграмдаги “Қора мерган” аккаунти президент Мирзиёевнинг қариндошлари ва куёвларига қарши жиддий айбловлар акс этган изоҳларни чоп этган эди. Бобомурод Абдуллаев бу аккаунтига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2017
Охирги йилларда аксарият ўзбекистонлик юртдошларимиз орасида Путин, Рамзан Қодиров ва Эрдўғон каби авторитар лидерларга ҳайрихоҳлик ортиб бораётгани кишининг диққатини ...
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
28 январ 2019
24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизга президент исмлари берилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар ...
11 май 2020
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. Айни ҳужжат асосида ярим ...
Блоглар
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...