close
close
Асосий мавзулар
21 октябр 2020

Ғузорда маошсиз қолган минглаб ишчилар заводни остин-устун қилишди

close

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Enter Engineering Pte.Ltd” заводи ишчилари 21 октябрь тонгида ғалаён кўтариб, завод маъмурий биносини остин-устун қилишди.

“Элтуз” таҳририятига тақдим этилган видеода юзлаб ишчилар қўзғолони акс этган.

Видео ва “Элтуз” суҳбатлашган гувоҳлар сўзларидан маълум бўлишича, стихияли исён пайтида завод маъмурияти биносидаги оргтехника ва маъмурий бинодаги жиҳозлар синдирилган.

Завод ишчилари сўзларига кўра, улар камида уч ойдан буён маош олмаган.

Ишчилар, шунингдек, икки кун давомида овқатсиз қолгани ва бу ғалаёнга сабаб бўлганини айтишмоқда.

Ҳодиса юзасидан “Элтуз” мухбири “Enter Engineering Pte.Ltd.” компанияси матбуот хизмати билан боғланди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб, ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик туфайли содир бўлган, оқибатда улар доимий овқатланадиган тамаддихонага кира олмаганлар.

Бу эса норозиликларни келтириб чиқарган.

Ғалаёнда иштирок этган завод ишчисининг айтишича, техник ходимлар 2 соатдан ошиқроқ вақт давомида моноблок тизимидаги носозликни тузатган, бироқ ишчилар овқатланишга киришни хоҳламаган.

Улар маошларнинг тўланишини талаб қила бошлаганлар.

Аммо компания матбуот хизмати ходими ишчилар норозилигига ойлик маошнинг дахли йўқлигини айтди.

“Элтуз” мухбири билан телефон орқали суҳбатлашган Бекзод исмли ишчи сўзларига кўра, завод ишчилари камида уч ойдан буён маош олишмаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тушликка яқин ишчилар ғалаёнини бостириш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати кучлари ташланган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган “Uzbekistan GTL” заводи синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

“Элтуз” воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июн 2018
Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек театри ва киноси актёри Ҳусан Шарипов 26 июнь куни 81 ёшида оламдан ўтди. Таниқли комик ...
19 ноябр 2015
Ижтимоий тармоқлар 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов “юрак ўйноғидан ўлди” деб ҳабар тарқатгани ортидан Ўзбекистон президенти Покистон Ислом Республикаси ...
12 октябр 2020
Дастлаб большевиклар Ёш бухороликлар, жадидларнинг коммунистик партияга қўшилган аъзоларидан иборат Бухоро Халқ Совет Республикасини туздилар.  Бу республика раҳбарларидан бири ...
16 ноябр 2018
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кўп ўтмай, мамлакат Украинадан дори-дармон импортини тўхтатди. Украин нашрлари сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари ...
Блоглар
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...