close
close
Асосий мавзулар
5 январ 2021

Бўка туманидаги мактаб ўқувчилари эски дала шийпонида дарс ўқимоқда

close

Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 49-умумтаълим мактаби ўқувчилари мутлақо шароити йўқ эски дала шийпонида ўқишмоқда.

Бу ҳақда бўкалик фермер ва фаол Анвар Қиличев 2020 йил 14 декабрь куни тасвирга олиб тарқатди.

Видеода совуқ синфхоналарда ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг қалин қишли кийимларда дарс ўтаётгани акс этган.

“Мактабда иссиқлик таъминоти йўқ. Спорт зали йўқ. Ошхона йўқ. Ҳожатхонада қўл ювиш учун сув ҳам йўқ”, дейди Қиличев.

Айни видеони тасвирга олгани учун тошкентлик фаол Анвар Қиличевни  туман халқ таълими бўлими судга берган.

Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаевага кўра, Қиличев мактабдаги аҳволни тасвирга олиш билан ўқув машғулотларига халақит берганликда айбланмоқда.

Бундан илгари “Элтуз” Қашқадарё вилоятидаги Чироқчи туманининг Олмазор қишлоғида жойлашган 61-мактаб ўқувчилари  хароб аҳволдаги бинода дарс ўтаëтгани акс этган видеони эълон қилган эди.

“Элтуз”га тақдим этилган видеода бешинчи ва еттинчи синфларга дарс ўтилаётган ҳолат тасвирланганди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бўлими ушбу видеони уюштирилган, дея баҳолади. Расмийлар ўз айбларини тан олиш ўрнига, “бу монтаж”, дея расмий баёнот беришди.

Ундан ҳам олдин “Элтуз” Энамяхши қишлоғидаги мактаб билан Тошкентдаги супер таъмирланган мактабни солиштириб видео қилган эди.

Мазкур мактабдаги аҳволни танқид қилган собиқ депутат Қобил Дўсовни халқ таълими вазири Шерматов судга берди.

Мактаблардаги аҳволни яхшилаш ҳақида ўйлаш ўрнига халқ таълими мулозимлари бу шароитларга эътибор қаратган фаолларга босим ўтказишда давом этишмоқда.

“Элтуз” навбатдаги ҳолат – Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 49-умумтаълим мактабидаги аҳвол юзасидан  Ўзбекистон халқ таълими вазирлигидан жавоб кутади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 октябр 2018
Москвада Каримов ҳайкали очилган 18 октябрь куни ўзбек мигрантларидан бири ҳайкал олдида таъзим қилиб, унинг пойини ўпди. Абсурд ҳолат ...
10 август 2018
Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 февраль куни “Murad Building” ширкати раҳбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот ...
29 октябр 2015
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи ёнғин чиққан пайт уйида бўлмаган. Бу ҳақда у бир неча кун кейин билган. “20 октябр куни ...
20 ноябр 2015
Пахта кампаниясини юритаëтган коалиция бугун Жаҳон банкига мактуб юбориб Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тўхтамаëтгани борасида ўз ҳавотирини билдирди. Ҳусусан Жаҳон ...
Блоглар
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...