close
close
Асосий мавзулар
24 феврал 2021

Иш борми?

close

Бу Ўзбекистон. Мана бу эса унинг мусаффо осмони. Бу олдинги ўзбек аëллари,улар учтадан туғарди. Ҳозир бу болалар Россияда.

“Менинг отим Ислом”.

“Менинг отим “Карим”.

“Менинг отим Абдуғани, биз кўча супурамиз”.

 Бу эса бугунги ўзбек аëллари. Улар ҳам фақат учтадан туғади.

Биринчи аёл: “Бу бачаларнинг отини Шавкат, Мирзиë, Миромон қўйдим”.

Иккинчи аëл: “Бу қизларнинг оти Саида, Шаҳноза ва Зироат”.

Мусаффо осмон остидаги бу одамлардан ҳол сўраймиз.

Чол: “Худога шукур, яшаш зўр”.

Кампир: “Пошшомиз омон бўлсин”.

Худога шукур қилаëтган одамлар қатор бўлиб туришибди. Булар қаерга кетяпти?

Чол: “Пенсия оз. Иш излаб кетяпман”.

Кампир: “Мен ҳам бир ишнинг бошини тутай”.

Жувон: “Болаларни боқиш учун ишламасам бўлмайди”.

Завод биноси. Унинг олдига навбат билан одамлар келяпти. Завод эшиги олдида турган мулозим олдига бир одам келади.

– Иш борми?

– Иш йўқ.

Кампир келади

– Иш борми, болам?

– Иш йўқ.

Бир ëшроқ йигит келиб сўрайди:

– Иш борми, амаки? Мулозим унга қараб, “иш бор”, дейди.

Боланинг кўзлари катталашиб, хурсанд бўлади. Кадрда ажабланган маюс қиëфалар. Мулозим: “Ука, эртадан мен пенсияга чиқаман, сен шу ерда иш йўқ, деб турасан”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2016
Рассом Элсевар яна бир бор Eltuz.com муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлари томонидан амалга ошираётган ёввойилик, мамлакатнинг экофондини йўққа чиқаришга ...
25 декабр 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
7 сентябр 2020
“Элтуз”нинг қадрли ўқувчилари! Агар сизни ёки танишларингизни тўғридан-тўғри касбий мажбуриятларингизга боғлиқ бўлмаган, қўшимча ҳақ тўланмайдиган ишларга мажбур қилишса, бош ...
14 март 2017
Ўзбекистонда шу кунларда ҳам нотаруисларнинг ошиғи олчи. Мамлакатдаги энг даромадли касблардан бири нотариус. Шу пайтгача уларнинг қирғирликлари ҳақида деярли ...
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...