close
close
Асосий мавзулар
1 март 2023

Ўзбек бокси нокдаун бўлиши шартми?

close

Ҳаваскор бокс коррупцияга ботган спорт турларидан бири сифатида кўрилади. Яқин-яқингача АИБА президенти АҚШ қора рўйхатида бўлган мафиози Ғофур Раҳимов эди. Бу спорт тури энди Ўзбекистон устига бир бало олиб келаётганга ўхшайди. 

2023 йил 1-14 май кунлари Ўзбекистонда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Аммо, кундан кунга Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. 

Уларнинг бойкотига сабаб — мусобақада босқинчи Россия ва унинг гумаштаси Беларусдан бўлган  боксчиларнинг ҳам қатнашаётгани.

Қозонга юрсанг, қораси юқади. Лекин Ўзбекистон Бокс федерацияси миқ этгани йўқ. (Бойкот қилишса қилишсин, лекин ўрис оғам хафа бўлмасин) 

Ҳозиргача АҚШ, Канада, Британия, Полша, Украина, Нидерландия, Швейцария, Чехия, Швеция, Ирландия ва Норвегия. Германия эса олимпиада-2024 га тайёргарлик важи билан бу турнирда иштирок этишни рад этган.

Ўзбекистон олдида икки йўл турибди ё Россия ва Белорус тарафини олиб, шарманда бўлади ёки халқаро ҳамжамият талабига рози бўлиб, Россия ва Белорусни чемпионатга қўймайди.

Аммо, иккинчи йўлни танлаш учун ирода ва матонат керак. Ўзбек расмийлари эса бундай сифатлардан километрлар узоқ. Элтуз ўзбек бокси ва жаҳон спорти оламида кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
14 июн 2021
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда. “Биз ...
17 март 2016
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовга асосланиб ёзишича, Наврўз байрами арафасида хавфсизликни ...
16 май 2016
Бу ҳақда маълум қилган РМК президенти, Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Борис Кравчук: ...
12 апрел 2019
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда сурункали ёққан ёмғирлар сабаб юзага келган селлар натижасида одамлар қурбон бўлгани тўғрисида халқ орасида турли гаплар ...
Блоглар
28 феврал 2023
Бундан бир йил олдин босқинчи Россия мустақил Украина тупроқларига хоинларча бостириб кириб, ëш гўдаклар, хотин-қиз, ...
28 феврал 2023
Ўзбек мулозимлари Каримов даврида ҳозиргидан анча ақлли кўринарди. Чунки гапиришмасди. Мирзиëев даврига келиб уларга тил ...
21 феврал 2023
Журналист Раҳимжон Раҳмат ёзади: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти.  Майли,  ...