close
close
Асосий мавзулар
11 январ 2024

Салимбой қирғиз президентларига «добро» берганми?

close

Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни 69 депутат қўллаб овоз берди.

Бу масала бўйича тузилган депутатлар комиссияси раиси Алишер Эрбаев Эмил Жамғирчиев 2022 йилда «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев билан учрашиш ва ундан қўллов олиш мақсадида Қирғизистон чегарасини ноқонуний бузиб Ўзбекистонга ўтганини билдирди.

Қирғизистон Миллий ҳавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев қирғиз давлат мулозимлари нажот сўраб ўзбекистонлик кримавторитет Салим Абдувалиевга мурожаат қилишганини айтди.

У шунингдек Қирғизистон йиғилишида Жокориғи кенгаши йиғилишида, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раиси, депутат Эмил Жамғирчиевнинг Салим Абдувалиев билан алоқаларига алоҳида тўхталди.

“У юртимизни бошқараётганларнинг ҳаммасини ёмонлаб, Салим Абдувалиевдан уларга чора кўришни илтимос қилган, бу қанақа аҳмоқлик?!» дея ёзғирди Қирғизистон ҳавфсизлик идораси раҳбари.

Ташиев ўз фикрларига далил сифатида Эмил Жамғирчиевнинг ўз қўли билан Салим Абдувалиевга ёзган хатини кўрсатиб, унинг кримавторитет Салим Абдувалиев билан учрашганини тасдиқлади. 

«Унга мен ундан 180 минг доллар товлаганим ҳақида ёзган, мен эса, аксинча, унга қайтариб бердирганман пулни. Гўёки, икки йигит менинг номимдан бориб Жамғирчиевнинг отасидан товламачилик қилишган. Улардан бири Қадамжойдан, иккинчиси Сузоқдан. 

Ҳа, бир пайтлар сайлов даврида улар биз билан бирга юришган. Бу факт юзасидан иш қўзғатдик, йигитларни қўлга олдик, 180 минг долларни отасига қайтариб бердик. Улардан бири – Ўрозалиев 10 минг доллар берди, эртаси куни у қўйиб юборилиши керак эди, аммо эрталаб инсулт бўлиб касалхонада вафот этди» деди Ташиев.

Шунингдек Ташиевнинг сўзларидан маълум бўлишича, қирғиз мулозими ўз хатида Қирғизистоннинг барча президентлари сайловлар олдидан Салим Абдувалиевнинг фотиҳасини олишгани ҳақида ёзган.

«Бу нима деган гап? Бутун мамлакатни кулгига қолдирди бу аҳмоқ! Қачон бизнинг президентларимиз қаердаги кримавторитетнинг фотиҳасини олган экан?! Бу бўлмаган гап ва бундан кейин ҳам бўлмайди”, — деди Ташиев.

У шунингдек, Жамғирчиевни жавобгарликка тортишни талаб қилди. 

Ўтган йилнинг 27 декабрида Қирғизистон Бош прокурори Қурманқул Зулушев депутат Эмил Жамғирчиевни «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» моддаси асосида жиноий жавобгарликка тортиш учун парламентдан рухсат сўраган эди.

Элтуз манбаларига кўра, Эмил Жамғирчиев 9 январда депутат Нилуфар Олимжонованинг кабинетига кириб, ўзини иккинчи қават деразасидан пастга ташлаган ва қочиб кетган. 

Ўша куни депутатлар комиссияси Жамғирчиевни жавобгарликка тортишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқаётган эди.

Жамғирчиев 10 январдаги йиғилишга ҳам келмаган. Унинг қаердалиги ҳам номаълум. 

Ўзбекистонда жиноий авторитет ва йирик тадбиркор сифатида танилган Салим Абдувалиевнинг ҳибсга олингани ҳақида биринчи бўлиб Элтуз хабар берган ва бу хабар орадан уч кун ўтиб Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тасдиқланган эди.

“Салимбой” номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

Абдувалиев 2017 йил январидан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Абдувалиевдан ташқари Ўзбекистонда ўнлаб криминал авторитетлар қамоққа олинган.

Тағин ўқинг
6 октябр 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
8 июл 2022
Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл ...
11 май 2018
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг ...
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
Блоглар
26 декабр 2023
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг «Россия сегодня» матбуот-марказидаги анжуманда қилган баёнотидан норози ўзбеклар стакан ичида бўрон ...
13 декабр 2023
“Биз томонларда “кўча болалари”ни “босслар” деб аташади. Улар эҳтиёжманд ўсмирлар ва йигитларни ёллаб ёки қўрқитиб, ...
12 декабр 2023
Юлдуз Усмонованинг собиқ фуқаровий эри, “Шайтон” ва “Гиф” лақаблари билан машҳур йирик тадбиркор Фарҳод Тўлаганов ...