close
close
UzPoster
11 декабр 2024

X-Factor ҳаками нега соқолини олдирди?

close

X-Factor шоу дастурининг 9 декабр кунги учинчи жонли эфирида соқолда пайдо бўлган уч ҳакамнинг бири, реппер Шаҳриёр биринчи реклама танаффусидан сўнг соқоли олинган алфозда кўринди.

Шаҳриёр нима сабабдан эфир пайти соқолини олдиргани маълум эмас. Тепадан соқолини олиш бўйича топшириқ келдими, ё у эфирга шошилиб соқолини олишга улгурмаганми, бу нарса қоронғу.

Лекин, Ўзбекистонда соқолга тақиқ телевидениеда ҳам борлиги бор гап.

Ўзбекистоннинг энг машҳур қўшиқчиларидан бири Санжай соқоли туфайли давлат телевидениеси ва саҳнага чиқиши тақиқлангани ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга шикоят қилган эди.

“Концерт фаолияти учун расмий лицензия олган бўлсам-да,  телевидениега чиқишимга рухсат берилмаяпти ва сабаби соқолим эканлигини айтишди”, деган эди Санжей ўзининг Youtubeдаги саҳифасида.

Аммо Сан Жейнинг айтишича,  унинг Ўзбекистондаги фаолияти асосан кичик хусусий тадбирларда чиқишга айланган,  чунки Ўзбекистон расмийлари юзидаги туклар билан уни ҳеч қандай давлат ёки оммавий томоша ва йиғилишларга киритмасликларини аниқ айтишган.

Бироқ қўшиқчи соқолини олдирмаслигини таъкидлаган.

Ўзбекистонда соқол диний радикализм белгиси сифатида хавфсизлик хизматлари диққат марказида бўлиб келиши айтилади. Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бу вақтга келиб Элтузнинг ютубдаги канали обуначилари сони 700 мингдан ошди. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босишни унутманг. 

Тағин ўқинг
19 май 2020
Лейтенант чиқиб, «Бу ерда тўпланишиб туришма, тез кетиш», деб милисахона эшигини ëпди. Ҳаëтилланинг олди айнагига стикер ëпиштирилган  «Дамаси»га Абсаттор ...
19 январ 2021
Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда чақалоқларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ 185 та ҳолат ...
3 январ 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг «жума ваъзи» Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
21 июл 2016
Аввал ҳам айтганмиз, «Қишлоқ ҳаёти» ажойиб газета. Қишлоқ одамларига, деҳқонларга экинни қачон экиш, гўнгни қачон қаерга ишлатиш борасидаги қиймати ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...