close
close
Асосий мавзулар
17 май 2019

17 май – Газли зилзиласи

close

1976 йилнинг 8-17 апрелида Ўзбекистоннинг табиий газ олинадиган ҳудудида жойлашган Газли шаҳрида бирин-кетин туркум ер қимирлашлари юз берди.

Даҳшатли воқеа гувоҳлари биринчи бўлиб шаҳарни ҳайвонлар, итлар, мушуклар, эшаклар тарк этиб қочишга урина бошлаганини эслашади.

Илк зилзила 8 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 8:41 да 8-9 балл атрофида юз берди ва шаҳарнинг ярми яксон бўлди.

Иккинчиси, дастлабкисидан анча кучли зилзила ўша йилнинг 17 майида 12 баллик шкалада 9-10 балл даражасида юз бергани қайд этилди.

Воқеа гувоҳлари ер аввалига вертикал, кейин горизонтал тарзда бориб-келиб силкина бошлаганини эслашади.

Зилзила натижасида Газли шаҳри ер билан яксон бўлгани, бино ва иншоотларнинг 90 фоизи вайрон бўлгани, 20 мингдан зиёд аҳоли жабр кўргани айтилади.

Сейсмологларнинг огоҳлантириши туфайлигина бу сафар қурбонлар кам бўлгани айтилади, гарчи бу юзадан шаҳарда илмий иш олиб бораётган москвалик аспирант қизнинг гапини кўпчилик жиддий қабул қилмаган.

Газли зилзиласи бўлган даврда шаҳарга ёндош аҳоли масканларида ҳам турли даражада ер қимирлаши кузатилган.

Жумладан, Бухоро ва Ромитонда 7 балл, Зарафшон, Томдибулоқ, Қоракўл ва Чоржўйда 6, Беруний, Урганч, Хива, Навоий, Каттақўрғон, Самарқанд ва Жиззахда 5, Тошкент, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Қарши, Денов ва Термизда 4, Нукус, Андижон ва Фарғонада 3 балл ер қимирлашлари қайд этилган.

1984 йили шаҳарни тиклаш учун қурилишлар бошланган айни зилзила ўчоғида 7.2 магнитудадан зиёд даражадаги ер қимирлаши ҳали ўзини ўнглашга ургурмаган шаҳарни тағин вайрон қилди.

8 йил ичида битта жойда 7 магнитудадан зиёд даражадаги зилзилаларнинг такрорланиши дунё сейсмология тарихида камдан-кам кузатилган ҳолатдир.

Газли зилзиласи техноген характерга эга бўлгани, яъни экспертлар фалокатнинг ҳудуддаги конлардан назоратсиз тарзда табиий газ олиниши натижасида юз бераётганини айтишади.

То бугунгача Газлида ҳар йили 5-8 бор турли даражадаги ер қимирлашлари муттасил қайд этиб келинади…

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 апрел 2016
Ўзбекистон дорихоналарда сотиладиган дори-дармонларнинг анчагина қисми ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши ёки қалбаки экани тўғрисида кўп айтилади. “Диёнат” газетаси ...
16 июл 2016
Ўзбекистонда “тинчликни мадҳ этиш учун” мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ тасвирларда унинг эски нусхаси ...
17 декабр 2018
Апелляция аризаси Тошкент шаҳри судида кўрилаётган судланувчи Шаҳноза Бойқунусова 2018 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиев номига ариза ...
9 август 2016
8 август куни Eltuz.com cаҳифасига ўз филми ҳақидаги мақола юзасидан изоҳ қолдирган режиссер Зулфиқор Мусоқов, эфирга қайчилаб узатилган филми ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...