close
close
Асосий мавзулар
9 апрел 2019

Учкўприкда президент келишига ҳашар ўтказилди

close

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги барча ташкилот ва корхона ходимлари 5 апрель куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилаётгани боис оммавий ҳашарга жалб этилди.

“Президент Қўқон эркин иқтисодий зонаси ҳудудида барпо этилган “Шаффоф метан” корхонасига келар эмиш, шунинг учун ҳозир биз ҳам ўша ерга, тозаловга кетяпмиз”, деди исми сир қолишини истаган суҳбатдошлардан бири.

Унинг “Элтуз”га билдиришича, улардан ташқари Бешариқ, Ўзбекистон, Бағдод, Олтиариқ, Риштон, Фурқат туманларидан ҳам 800 нафар киши келиб, президент келишига тайёргарлик кўришаркан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Учкўприкда “президент ташрифига” катта тайёргарлик кўрилган, тумандаги 18-мактаб, 19-МТМ, “Меҳригиё” ишлаб чиқариш корхонаси ҳам тумандаги бошқа мактаб-боғчаларнинг ходимлари томонидан кўрикка тайёрланган эди.

“Ҳақиқатдан ҳам, 19-боғчада бир ой тайёргарлик кўрилган эди, ўшанда ҳар куни икки-уч нафардан ходимимиз билан келиб, боғчада тозалов ишларини бажарганмиз. Ўт юлганмиз, эшик-деразаларни ювганмиз, ҳовлиларни супуриб-сидирганмиз. Боғчадаги айвончалар ҳам бошқа боғчалар мудираларининг шахсий маблағлари ҳисобига қурилган. Шу айвончалар битта мудирага 2,5 миллион сўмга тушган”, деди боғчалардан бирининг мудираси.

Мудиралар шунча пулим йўқ, қила олмайман, деганда раҳбарлар “унда ишдан бўшаш ҳақида аризангни ёз”, деб қўрқитишган.

Боғча мудираси эса ҳақиқий мутахассис бўлмаганлиги учун нима қилишни билмаган, барча керакли ҳужжатларини, методик тавсиялар, машғулот ишланмалари, молиявий ҳужжатларни тажрибали боғча мудиралари тўғрилаб берган. Мудира Учкўприк саноат коллежида политехника йўналишида дарс бериб юрган қиз эди. Бир айланиб мудира бўлиб қолди.

“Мен мактабда директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлайман, ноябрь ойида 18-мактабга президент келар экан, деб бизни бир ойдан зиёдроқ ишлатишди. Ҳар куни уч-тўрт нафар фаррош билан бориб, мактабда тозалов ишларини қилдик. Аммо негадир президент келмади. Мана, икки-уч кундан буён яна Қўқонбойга ҳашарга боряпмиз. Бир-бир ярим метр жойни тозалаб, ўтларини чопиб, ахлатларни тўплаб қўйяпмиз, кейин кечгача ўтирибмиз”, – деди “Элтуз”нинг учкўприклик суҳбатдоши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 феврал 2017
Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги ...
25 декабр 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
20 феврал 2017
Ўзбек президентининг Москвага сафарига тўғри келадиган сирли кўргазма ортидаги гап-сўзлар Россия матбуоти Нукусдаги Савицкий номидаги музей дурдоналаридан таркиб топган ...
11 июл 2016
Украина ва Россия ижтимоий тармоқларида мақсади аёллар ва қизларга нисбатан қилинган шилқимлик ва жинсий зўравонликка жамоатчилик эътиборини тортишга қаратилган ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...