close
close
Асосий мавзулар
16 апрел 2019

Тошкентда ҳуқуқ фаоли шикояти юзасидан суд бошланди

close

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар суди 15 апрель куни ҳуқуқ фаоли, 68 яшар Аъзам Турғуновнинг ички ишлар ходими Рустам Муродовнинг ноқонуний ҳаракати юзасидан шикоятини кўра бошлади.

Бундан олдин, 2018 йилнинг 30 август куни айни маъмурий суд судьяси Холмамат Ҳасанов ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновни “ҳокимият вакилига бўйсунмаганлик»да айблаб ,бир минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортган” эди.

Турғуновнинг фикрича, унга қарши маъмурий ишнинг қўзғатилишига айнан ички ишлар ходими Рустам Муродовнинг рапорти асос бўлган.

“Ўтган йилги иш бўйича менинг шикоятимни кўриб чиқиш чоғида шантаж қилишиб, мени ва яна гувоҳ Зулфия Худойбергеновани Маъмурий кодекснинг 41 (ҳақорат қилиш), 180 (судга ҳурматсизлик қилиш) ва 194-(ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан айблаб иш қўзғашмоқда”, дея изоҳ берди Аъзам Турғунов “Элтуз” мухбирига.

Воқеа 2018 йилнинг 29 август куни юз берган. Ўша куни ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов ва журналист Малоҳат Эшонқулова йўлда кетаётганида Тошкент шаҳридаги Олий суд биноси яқинида плакатлар кўтариб турган бир гуруҳ аёлларни кўриб қолади ва расмга ола бошлайди.

Шунда ИИБ тезкор ходими Рустам Муродов ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновнинг қўлини қайириб, телефонини қўлидан олиб, Шайхонтоҳур тумани ИИБ бўлимига олиб боради.

Келаси куни маъмурий суд Турғуновни ҳокимият вакилига бўйсунмасликда айбдор дея топади. 15 апрель куни бошланган маҳкамада Турғунов ички ишлар ходими Рустам Муродовнинг судга чақирилишини сўради.

«Бу ишдаги асосий фигурант опер Рустам Муродовни жон-жаҳди билан яширишяпти. Мен ўша одам судга келиб, ўзининг талаби қонуний эканлигини исботлаб берсин, деяпман. Лекин суд уни судга чақирмаяпти», деди Аъзам Турғунов “Элтуз” мухбирига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2015
Қудрат Бобожон, Eltuz.com Пахтада урушдагидек одамлар ўлимига кўникишган. Шунинг учун 2 октябр куни ўзини пахта даласидаги дарахтга осган лицей ...
1 апрел 2019
Тошкентда 23-26-март кунлари мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган “Қизларжон” саммити иштирокчилари “ота-оналарни узоқ муддатга чет мамлакатларга ишлаш учун чиқишларини чеклаш ...
26 феврал 2016
Эртага шанба, кимлардир дам олади. Лекин одамлар соғлиғи учун жавобгар Ўзбекистон тиббиёт тизимининг аксарият ходимлари бундан мустасно. Улар том ...
4 апрел 2017
Ўзбекистон телеканаллари баҳорнинг биринчи ойини анъанавий тарзда буткул байрамона ўтказди. Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзбек аёлларининг қанчалик “бахтиёрлиги, ватанпарварлиги, ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...