close
close
Асосий мавзулар
20 апрел 2019

Қозоғистонда ўзбеклар минган яна бир автобус ҳалокатга учради

close

20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги “Тошкент-Олмаота” трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 киши ўлган.

“Озодлик” радиосининг қозоқ хизмати хабарига кўра, енгил автомобиль йўловчи автобуси билан тўқнашган.

Бошқа бир хабарга кўра, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган Toyota автомобилидан қочишга уринган автобус ағдарилган.

Воқеа жойида саккиз одам ҳалок бўлган, яна учта шахс шифохонада ўлган. Жами 32 шахс шифохонага ётқизилган.

Қозоғистонда Россияга кетаётган ўзбек мардикорлари минган автобусларнинг ҳалокатга учраши кейинги даврда кўп учрайдиган ҳолатга айланди.

Жорий йилнинг 4 февралида ҳам “Элтуз” нашри ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобуснинг Қозоғистонда бузилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда 45 даража совуқда музлаб қолган ўзбеклар қутқарилган ва исиниш учун Когам қишлоғидаги мактабга олиб борилган эди.

«Элтуз» нашри ўтган йилнинг январида ҳам Россияга отланган, бузуқ автобусда музлаган 41 нафар ўзбекнинг қутқарилгани ҳақида ёзган эди.

Воқеадан уч тўрт кун аввал, 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ëнғинида 52 нафар ўзбекистонлик куйиб кул бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали “буюк йўлбошчи” тирик эканида газеталаримиз “биз буюк ўзгаришлар ...
22 апрел 2019
Украина сайловида шоумен Зеленскийнинг ғолиб чиққани ўзбек ҳажвчиси ва телеграм блогери Нозим Сафарини ўз каналида “президентлик сайловчаси” ўтказишга ундади. ...
7 август 2018
“Корейс эр” қўшма корхонасида. – Менинг қизимни ҳам посилка келин қилиб Кореяга узат. – Навбатга ёзилинг! Ҳаммага ҳам корейс ...
27 январ 2016
Eltuz.com сайти, шу кунларда шов шуви Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, дунё арманларини хам хавотирига сабаб бўлаётган “Жиззахлик фермер Арамаис Авакян ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...