close
close
Асосий мавзулар
30 апрел 2019

Қамоқхона нозири ўз камарига осилган ҳолда топилди

close

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг манзил колонияси жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили, 37 яшар подполковник Асомхўжа Аброров 28 апрель куни эрталаб соат 9.30 да ўз кабинетида шифтга осилган ҳолда топилди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати вакилининг “Элтуз”га билдиришича, подполковник Асомхўжа Аброров ўзининг чарм камарига осиғлиқ ҳолда топилган.

“Эрталаб ëрдамчи ходим кўриб қолган шифтга осиғлиқ турганлигини. 27 апрель куни Аброров уйига кетмай, тунни кабинетида ўтказган. Жасад соат 9.30 кўрилди. Лекин марҳум тунда ўзини осгани эҳтимоли ҳақиқатга яқин. Жасад ëрилиб, тиббий кўрикдан ўтказилганида, механик бўғилиш оқибатида мия ва ўпка ишламай қолиб, ўлим содир бўлгани аниқланган”, деди мулозим.

Суҳбатдош марҳумнинг маҳбуслар тарафидан ўлдирилиб, осиб кетилган бўлиши мумкинлиги борасидаги тахминларни рад қилди.

Марҳум подполковник бундан бир ой олдин Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимидан озод қилиниб, Зангиотадаги қамоқхонага ишга ўтказилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 октябр 2018
Женеванинг Lombard Odier банки сейфларидан топилган ва Гулнора Каримовага тегишли экани айтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг қиймати 38 миллион франкка ...
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
20 сентябр 2016
Халқаро коррупцияда айбланиб ишдан кетган ҳукумат мулозими Абдулла Ориповнинг қайта лавозимига қайтарилганини рассом Адолат Eltuz.com нашрига жўнатган янги суратида ...
31 июл 2018
Ўзбекистондаги “Тоштурма”, Украинадаги “Оболон” турмасидан ҳар бир камерада “лохмач”лари ва “козёллари” борлиги билан фарқ қилади, дея эслайди Муҳаммад Бекжон ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...