close
close
Асосий мавзулар
13 май 2019

Тинтувдан сўнг аҳволи ёмонлашган Маҳмуд Ражаб касалхонага ётқизилди

close

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб уйида тинтув ўтказилганидан уч кун ўтиб – 13 май куни касалхонага ётқизилди. “Элтуз” мухбири қўнғироғига жавоб берган Маҳмуд Ражабнинг ўзи ва яқинлари воқеани тасдиқлади.

Гўшакни кўтарган Маҳмуд Ражаб соғлиғи ёмонлигидан мухбирнинг саволларига зўрға жавоб берди.

“Тинтув ўтказилганидан кейин дадамнинг мазаси қочиб қолди. Касалхонага ётқиздик бугун”, деди “Элтуз”га шоирнинг катта ўғли Хушнуд.

10 май куни кечқурун 18.30 да ўзларини ИИБ ходимлари деб атаган ўн нафар атрофидаги шахс кириб келиб Маҳмуд Ражабнинг уйини тинтув қилишган.

Бу вақтда унинг уйида ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Хотини ва болалари далада ишда бўлишган.

Тинтувда ўзларини танитмаган нотаниш шахслар ва “холислар”дан ташқари маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар бўлган.

Улар Маҳмуд Ражабнинг қўшниларни гувоҳликка чақиришига аввалига изн беришмаган.

“Шовқинни эшитиб бир-икки қўшниларнинг ўзлари келишган ва шундан сўнггина онам воқеадан хабар топиб келган”, деди Маҳмуд Ражабнинг ўғли “Элтуз”га.

“Элтуз” суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги харид қилган “Samsung” E20 уяли телефони, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат хусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Маҳмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 феврал 2019
Ички ишлар вазирлиги “Элтуз”да “Ғаллаороллик йигит ИИБ ходимлари уни таҳқирлашганини билдирди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага муносабат билдириб, унда келтирилган ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ривожланиш вазирлиги мулозими Шерзод ...
18 декабр 2018
Ўзини тармоқда “табиби мутлақ Ҳасан домла” дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
23 феврал 2017
20 февраль куни Ўзбекистон томони Тожикистоннинг “Сомон Эйр” компанияси учоғини қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабарлар чиқди. 25 йиллик ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...