close
close
  • Фото: Eltuz.com
Асосий мавзулар
3 июн 2019

Андижонда электр идораси ишчилари уй бузишга жалб қилинди

close

Андижонда 25 май куни эълон қилинган шанбалик 29 май куни ҳам давом этди. Марҳамат тумани электр тармоқлари корхонаси ишчисининг “Элтуз”га маълум қилишича, уларга шанбаликда 100 фоиз иштирок этишлари мажбурлиги айтилган.

Фото: eltuz.com
Марҳамат туманида бузилаётган уйлар

Лекин 31 май куни матбуот анжумани ўтказган Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Марҳамат тумани марказини “Обод туман маркази”га айлантириш ишларига бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилмаганлигини таъкидлаган.

“Вилоят хокими ё ёлғон гапирди, ё бузиш ишларига бюджет ташкилотлари ишчилари жалб этиланлигидан хабари йўқ”, дейди “Элтуз” суҳбатдоши.

Унинг қўшимча қилишича, электр идораси ишчи-ходимлари 2 кун давомида Марҳамат-Асака йўлидаги уйларни бузиш ишлари билан машғул бўлишган ва бу топшириқ уларга Марҳамат тумани ҳокимлиги томонидан буюрилган.

“Ҳар бир ташкилот шанба ва якшанба кунлари ўзига бириктирилган 2 тадан уйни бузиб бўлишлари шарт экан. Бизга агар бузиш ишларида иштирок этишни истамасанг, марҳамат, мардикор ёлла, лекин пулини чўнтагингдан тўлайсан, деб айтишди. Аммо шу кунларда мардикорларнинг кунлик баҳоси 50 минг сўмга чиқиб кетган”, деди “Элтуз”га исм-шарифи сир қолишини сўраган манба.

Кейинги пайтларда фуқаролар уйларининг бузилиши масаласи долзарб мавзуга айланган. Нафақат пойтахт, вилоят марказлари, балки туманларда ҳам уйларнинг бузилиши авжига чиққан. Йўлни кенгайтириш, эски, кўримсиз уйлар ўрнида замонавий бино ва иншоотлар барпо этиш мақсадида Асака, Марҳамат туманларида ҳам аҳолининг уйлари бузилмоқда. Марҳаматлик фуқаро С.Р. нинг сўзларига қараганда, ўтган йили туман ҳокими Шуҳрат Қамчиев уйи бузилишга тушган фуқароларга уйларини бузиб кўчириб олиб кетишлари ва жойни бўшатишлари учун бир йил муҳлат берган. Аҳолининг норозилиги ва вилоят ҳокимига қилган мурожаатидан ғазабланган туман раҳбари кейинроқ бу муҳлатни 6 ойга қисқартирди.

Айни кунларда ҳоким тайинлаган 6 ой муддат ҳам ўтиб бўлган. Уйлари бузилишидан норози бўлган одамларнинг ҳеч бири бу вақт орасида уйларини бузмади. Уларнинг ҳар бирида “балки бузилмас”, деган митти умид бор эди. Мана энди бу вазифа давлат ташкилотлари зиммасига юклатилди. Манбанинг айтишича, туман ҳокими “биронта ходим бузиш ишларига чиқмаса, у ишлайдиган ташкилотга чора кўраман”, деб пўписа қилган.

Фото: eltuz.com
Марҳамат туманида бузилаётган уйлар

“Уй бузиш, қуриш, ободончилик ишлари бизга бегона эмас. Ҳатто туманимизда қурилган 2 сотихли уйлар қурилишида ҳам иштирок этганмиз. Кеча бизни огоҳлантиришган: “Эрта ва индин иш кийимларингизни олиб келинглар”, дейишган. Мана, ишхонадаги барча эркагу аёллар шу ердамиз. Эркаклар уй бузишяпти, бизлар эса бузилган уйнинг ёғочини ёғочга, ғиштини ғиштга ажратяпмиз. Уй эгалари ҳовлида, кўчаларда йиғи-сиғи қилиш билан овора. Ҳеч ким бизга ҳатто бир пиёла чой тутмайди. Яхшики, кўпчилик рўзадор. Бахтимизга ҳаво ҳам салқин бўлиб турибди. Иш кўп, 2 кун ичида бу ишларни тугатишимиз керак”, дейди яна бир давлат ташкилоти ишчиси.

Уй бузилиши ишларини туман ИИБ ходимлари назорат остига олишган. Уй эгалари ва уй бузувчилар орасида кутилмаган воқеа содир бўлмаслиги учун бош-қош бўлиб туришибди. Шанбаликка чиққан “текин мардикорлар” билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ.

29 майга келиб, уйларнинг бузилишига аскарлар ҳам жалб этилди. “Элтуз”га маълум бўлишича, шу куни уйларни бузишга 1,5 мингтача атрофида аскар олиб келинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2016
Ўзбекистонликлар орасида сўнгги кунларда авж олган 16 ва 32 килограммлик полвонтошларни қидириш васвасаси машҳур “Олтин девор” пъесасини эслатади, фақат ...
11 июл 2017
3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг ...
29 феврал 2016
Ўзбек газеталарини ўқиркан, тағин ташвиқот пардаси ортидаги жамият муаммолар, вақтида берилмаётган иш ҳақи, матбуотда урчиётан ёлғонлар, синаётган корхоналар ва ...
22 феврал 2018
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда “Элтуз” мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа яна бир манба эса ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...