close
close
Асосий мавзулар
5 июн 2019

“Озодлик” мухбири Ўзбекистонга киритилмади

close

“Озодлик” радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни Москвадан Тошкентга учиб келган эди. Бобоматов бу ҳақда ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ҳабар қилди.

“Элтуз” мухбирига воқеа юзасидан интервью берган Бобоматов уни аввалига Тошкент аэропортидаги ўзбек чегарачилари тўхтатгани ва ортига қайтариб юборгани, кейин эса Россия ФХХ ходимлари Москва аэропортида уч соатча ушлаб ўтирганини айтди.

Бобоматовнинг “Элтуз”га билдиришича, Тошкент аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан тўхтатилиб, кейинги рейс билан Москвага учиб кетишга мажбурланган. Бу борада изоҳ сўраган Бобоматовга Тошкент расмийлари бир парча қоғоз беришган.

Фото: eltuz.com

Умид Бобоматов “Озодлик”ка қарши расмий Тошкент тарафидан бошланган обрўсизлантириш кампаниясидан кейин Ўзбекистонга киритилмаган илк журналистдир.

Бундан олдин “Озодлик” мухбири Ноа Такер Ўзбекистонга хизмат сафари билан борганида монелик қилинмаган эди.

Ўтган йили 28 июнь куни “Озод Европа/Озодлик” радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пежич Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, хусусан, президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов билан учрашгани маҳаллий матбуот тарафидан ижобий ëритилган эди.

Бобоматовнинг ўзи Каримов даврида ҳам, Мирзиëев иқтидорга келганидан кейин ҳам Ўзбекистонга бемалол сафар қилиб юрган эди.

“Озодлик” радиоси 2005 йил декабрга қадар Тошкентда ўз мухбирлик бюросига эга бўлган. Радио дунëнинг 28 тилида хабар ва таҳлиллар тарқатади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 март 2017
23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди. Анча суст кечган ўйин якунида ...
20 май 2016
Ўзбекистон президентининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони бутун мамлакатни “тўлқинлантириб” юборди. Ҳар ҳолда ...
23 декабр 2016
Фарғона вилоят ҳокимининг туманларда ўтказаётган мажлисларда чироқ ўчиб қолиб, мажлис аҳли лампа чироқ, қўл фонарларини ёқишга мажбур бўлишмоқда. Туманларнинг ...
19 декабр 2016
Анқарадаги замонавий санъат галереясида рус фотосуратчиларининг “Россия турклар нигоҳида” кўргазмасининг очилиш маросимида ваъз ўқиëтган Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...