close
close
Асосий мавзулар
12 июн 2019

Швецияда террор уюштиришда айбланган ўзбек оқланди

close

Швед апелляция суди “Исломий давлат” террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга келиб олган исми Давид Идриссон)ни оқлади. Бу ҳақда 12 июнь куни швед нашрлари хабар тарқатди.

Суд Тошмуҳаммедовни қўйилган айблар исботини топмагани учун оқлаган ва суд залидан озод қилган.

Швециянинг Солна тумани суди террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумонланиб бир йил бурун ҳибсга олинган Фарҳод Тошмуҳаммедовни жорий йилнинг май ойида 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Тошмуҳаммедовнинг айбланишига унинг юзлаб килограмм портловчи моддалар харид қилгани ва “Исломий давлат” гуруҳи аъзоси Ботир Юсупов билан алоқада бўлганини асос қилиб кўрсатилган эди.

“Элтуз” нашри олган тергов ҳужжатларига кўра, ўшанда 6 нафар (5 нафари Ўзбекистондан бўлган) судланувчига “Исломий давлат” (ИШИД террор ташкилоти)га пул жўнатмалари ташкил қилиш, террорчиликни уюштириш айблови илгари сурилган.

Бироқ швед судининг апелляция қарори қолган 5 нафар судланувчига тааллуқли эмас.

“Элтуз” нашри швед суди 2018 йилнинг 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган тағин тўрт нафар ўзбекистонликни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқаргани ҳақида ёзган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 март 2017
Ўтган йили ўлган президент Ислом Каримовнинг ҳайкали Тошкент, Самарқанд ва Қаршида ўрнатилади. Бундан ташқари марҳум мустабид қабри устига мақбара ...
23 феврал 2018
“Улар маҳаллий тадбиркорларни адолатсиз равишда турмага тиққанини биламан. Менда ҳатто қийноқлар қўлланилганига оид фотосуратлар ҳам бор. Мен бу ёвузликни ...
8 июн 2016
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини масжидга киритмаслик ҳаракатлари давом этаркан, рамазон ойларида масжидларда ўқитувчилар навбатчилик иладиган бўлди. “Юқоридан шундай топшириқ беришди”, ...
22 май 2016
Тожикистон конституцияги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...