close
close
Асосий мавзулар
24 июн 2019

Ҳокимдан норози навоийлик фаол очлик эълон қилди

close

Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан жавоб йўқлиги ортидан 20 июндан очлик эълон қилганини айтмоқда.

“Бугун акциямнинг 4-куни. Шу пайтгача туз татиганим йўқ. Лекин расмийлардан ҳеч ким бунга муносабат билдирмади”, деди Боймуродова 24 июнь куни “Элтуз” мухбирига берган интервьюсида.

Дилдора Боймуродова 10 июнь куни президентга ёзган 16 банддан иборат мурожаатида, жумладан, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, вилоят прокуратураси, ИИБ ва суд идоралари ҳаракатидан норозилигини айтиб, якка ҳолда пикетга чиқишини билдирган эди.

“Элтуз” мухбирининг якка пикет учун расмий рухсат олиш шарт эмас-ку, деган саволига Боймуродова: “Ўзбекистонда бундай ҳаракат учун ҳар нарса қилишлари мумкин”, дея жавоб берди.

Дилдора Боймуродова, шунингдек, унга қарши очилган маъмурий ишнинг ёпиқ қолаётган баённомасини беришни, ҳокимлик тайинлаган айрим мансабдорларнинг ишдан олинишини ва олдинги раҳҳбарият томонидан таланган нашриётни моддий таъминлашни талаб қилмоқда.

Унинг айтишича, беш нафар аёл 2018 йилнинг баҳорида «Катта мачит» маҳалла раисининг ароқхўрлиги, котибасининг таъмагирлиги устидан шикоят қилишгач, раисни ишдан ҳайдашган, бироқ шикоят қилган беш аёлга маъмурий иш очиб, жарима солишган.

“Вилоят ҳокими Қобилжон Турсунов илгари жинояти учун ишдан ҳайдалган Икром Жўраевни қайтариб, вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи этиб тайинлади! Кейин маҳалла низомига зид равишда таъмагир котибани ишга олди”, дейди Боймуродова.

Боймуродова 24 июнь соат 16.00 дан бошлаб сув ича бошлагани, бунга қаттиқ тоби қочиб, ётиб қолгани сабаб бўлганини билдирди. Айни пайтда у очлик акциясини жорий йилнинг 10 июлига қадар давом эттиришни режалаганини айтди.

Eltuz,com

Тағин ўқинг
6 апрел 2015
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов деярли 20 йилдан буён халқаро ташкилотларда Ислом Каримовнинг ҳимоячиси бўлиб чиқишлар қилиб ...
18 ноябр 2019
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугунги ўзбек жамиятининг пул қутуртирган энг типик вакилидир. Қутурган махлуқ ҳатто ўз хўжайинини ҳам ...
3 сентябр 2019
Самарқандда 27 август куни ўтган “Шарқ тароналари” фестивали арафасида дайди итлар ва мушукларнинг оммавий ўлдирилиши ижтимоий тармоқларда жамоатчилик норозилигига ...
28 апрел 2017
Тошкент пропискасига кириш учун расмий рўйҳатдаги ҳужжатларни йиғишга вақтинча пойтахтда бўлиш муддати ҳам етмаслиги ҳақидаги мақолани чоп этган Кun.uz ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...