close
close
Асосий мавзулар
25 июн 2019

Швецияда ишчи ўзбек йигити ўлди

close

Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан Швецияга келиб ишлаётган 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Акмалжон Чўлиев 21 июнь куни Стокгольмда вафот этди.

“Элтуз” воқеани ўрганиш учун Стокгольмдаги ўзбек диаспораси вакиллари билан боғланди. Уларнинг айримлари Акмалжон Чўлиевнинг уйида ўлик ҳолда топилганини таъкидлашди.

Стокгольм шаҳрида яшовчи бошқа бир ўзбек мигранти “Элтуз” мухбирига шаҳардаги дўконда мева-чева сотувчи таниш аёлдан иқтибос келтириб, Чўлиевнинг уйида эмас, иш жойида ўлгани, “тез ёрдам” машинаси олиб кетгани ва бу табиий ўлим шаклида қайд этилганини билдирди.

Бироқ “Элтуз” мухбирига жавоб берган барча томонлар Чўлиевнинг ўлдирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги тахминни инкор этишди, ўз ажали билан ўлганини билдиришди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 24 июнь куни маҳаллий полиция ўлим сабабларини текшираётгани ҳақида ёзди.

Лекин “Элтуз” швед полицияси билан телефон орқали боғланганида бу шахс ва ўлим ҳодисаси уларда қайд этилмаганини билдиришди.

Шунингдек, “Элтуз” швед полицияси сайтида 21 июндан буён кўрилаётган ишлар реестридан ҳам бу ўлим ҳодисасига оид суриштирувни топмади.

“Элтуз” нашрининг ўрганишича, шу кунларда жасадни Ўзбекистонга жўнатиш юзасидан Стокгольмдаги ўзбек диаспораси вакиллари пул йиғишни бошлаб юборишган.

eltuz.com

Тағин ўқинг
12 июл 2016
Пенсионерларнинг пенсия пули уларнинг розилиги олинмасдан 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб қўйилганлиги кексаларга қийинчилик туғдирмоқда. Улар зарур эҳтиёжларини қондириш ...
24 феврал 2017
Сўнгги вақтларда ўзбек матбуотида илгари тилга олинмаган мавзулар кўтарилаётганига бир неча марта эътибор қаратгандек. “Оила ва жамият” газетасида (22.02) ...
17 май 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
14 июл 2016
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан парламентга сайланган депутатлар ўн кунча ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашган. Бу учрашувларда улар ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...