close
close
Асосий мавзулар
28 июн 2019

Ўзбек миясидаги икки стандарт

close

Баъзан хорижда, Ғарб давлатларида яшаётган ватандошларимизга ҳайрон қоламан. Америка, Канада ва Европада ким билан гаплашманг, кўпчилик шу давлатларнинг либерал, социал-демократ жабҳасига яқинлигини, Трампдан кўра, сиёсий қанотнинг сўл тарафидаги Обаманинг маъқул эканлигини уқтиришади.

Албатта, бу ерда ажабланарли жой йўқ, мантиқан тўғри бир позиция. Америка мисолида либерал демократлар муҳожирларга, фарқли динларга, этиқодларга анча тоқатли, маданий бағрикенглик даражаси муҳофазакорларга нисбатан сўл қанотда кўпроқ тарқалган.

Ғарб демократларидаги бу илиқ муносабат уларни бизнинг “қориакаларни” яхши кўриши ёки бошқа дин ва маданиятларга севгисидан эмас, албатта. Бу тоқатлиликнинг манбаси демократик фалсафанинг, демократларнинг идеологик шуурида, эътиқодидадир. Либерал демократ барча эътиқодларга, этник гуруҳларга, маданиятларга бир хил масофададир. Улар динимиз, маънавиятимиз деб дод вой солишмайди. Худди мана шу илиқлик ватандошларимизни, муҳожирликда юрган бошқа миллат вакилларини демократларга яқинроқ мавқеда туришларига сабаб бўлади.

Лекин айнан шу ватандошларимиз ўзлари келиб чиққан ёки биз билан маданият жиҳатидан бир доирада бўлган жамиятларда популист, муҳофазакор, “иймонли” султонларни, пошшоларни олқишлайдилар. Америкада либерал ҳақлар, бошқа маданиятларга тоқатлилик талаб қилиб, ўзимизнинг “қишлоқда” эса Эрдўғон, Рамзан, Путин типидаги классик консерваторларга “дин йўлидаги” хизматлари, Ғарбга қарши миллий маънавиятимизга посбонлик қилаётганликлари учун хайрихоҳлик билдирадилар. Ҳатто Ғарб демократиясининг “куфр” эканлигини таъкидлашдан ҳам уялишмайди.

Хўроз Америкада ҳам, Ўзбекистонда ҳам, Туркияда ҳам бир хил қичқиради, демократик принциплар ҳамма жойда бир хил амал қилинмас экан, ўз-ўзимизни алдашдан нарига ўта олмаймиз.

Мен бу ерда бир турарсизлик, ўз-ўзини алдаш, шарқона муғомбирликдан бошқа мантиқ кўрмаяпман.

Баҳодир Файз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2016
2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди. Янги президентнинг ...
15 май 2016
“Панама ҳужжатлари” дея ном олган маълумотларда ўз маблағларини ҳориждаги офшорларга яширган 100 дан ошиқ ўзбекистонликларнинг ҳам исм фамилиялари, манзилларигача ...
12 апрел 2019
Бундан роппа-роса 25 йил бурун, 1994 йили акам Шуҳрат, укам Ғайрат ва мен Урганч шаҳрида мустақил телестудия ташкил этган ...
3 феврал 2020
Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида нотариусларга диний талаблар қўйилгани ҳақида 2 февраль куни ЎзА хабар берди. “Уларга қонуний ишлаш ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...