close
close
Асосий мавзулар
4 июл 2019

Суд хоразмлик журналистлар фойдасига якунланди

close

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда Урганч тумани судьяси У.Машариповнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судни журналистлар фойдасига якунлади.

Бу ҳақда “Симай” адвокатлик фирмаси вакили Умид Давлетовдан иқтибос келтирган урганчлик журналист Давлатназар Рўзметов ўз фейсбук саҳифаси орқали хабар берди.

“Суд жараёнида Урганч тумани ҳокимлигининг Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг шахсий уй-жойини тортиб олиш хусусидаги “буюртманинг ҳиди анқиган” даъво аризаси рад этилди. Ака-ука журналистлар судда узил-кесил ғалаба  қозонишди!” дея билдирди Давлатназар Рўзметов.

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродов раислигида судья Наргиза Маҳкамова ва Муҳаббат Рабиева таркибида прокурор Жамшид Қўшимов журналистлар ака-ука Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг Урганч тумани марказидаги шахсий уйларини Фуқаролик кодексининг 191 моддасига биноан, уйларда ҳеч ким яшамаётганини даъво қилиб уйни давлат тасарруфига мусодара қилиш тўғрисидаги Урганч тумани судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанцияда қайта кўриб чиқиш учун юборган эди.

Ундан илгари, 2018 йилнинг бошида Урганч тумани суди журналист Шуҳрат, Қудрат, Ғайрат Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машариповнинг ўзи кейин апелляция шикоятини кўриб чиқиб, уни ўз кучида қолдирган. Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган. Ажрим юзасидан журналистлар назорат тартибида Олий судга шикоят қилишган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 март 2019
Ҳа, яна ёзамиз, ёзаверамиз. Токи бу мукофот ўз олдига қўйилган мақсадни адо этмагунча, яъни ёш қизларнинг келажакка мотивациясини оширишга ...
27 сентябр 2019
Шу кунларда ҳафсалам пирдир – айтганларим нафcиламбирдир. Қаттиқроқ гапирмаслик учун эртак айтсам. Бир бор экан, бир йўқ экан, биттаси ...
3 май 2016
Апрель ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари “оқил ва доно юртбоши раҳнамолигида фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётган, мислсиз ютуқларни қўлга киритган ...
21 январ 2020
“Кaмолотчи” бармоғини бигиз қилди ва чеккада ўтирган васёкни ўрнидан турғазди. – Ҳўв сан, қани ўрнингдан тур-чи! Қатта ишлайсан? Кўринишингдан ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...