close
close
Асосий мавзулар
5 сентябр 2019

Мустақиллик куни Тошкентда давлат байроқлари ўғирланди

close

Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмни ташкил этди, дея хабар берди газета.уз нашри пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотидан иқтибос келтириб.

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг симёғочга осиғлиқ байроқни ўғирлаётгани, бир гуруҳ йигитларнинг машиналарига байроқ осиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда кўчада тиқин ҳосил қилиб “байрам қилаётгани” акс этган видеолар тарқалди.

“Биздан нарида “Спарк”, ичидан битта чувак тушди ва тезгина симёғочга маймун каби осилиб, у ердан иккита байроқни юлиб олди. Беш метр нарида ментларнинг машинаси турарди ва ментларнинг эмоцияси ноль эди”, дея ёзди Феликс исмли фейсбук юзери.

1 сентябр куни кузатилган бу каби ҳолатларни тармоқда кўпчилик тасдиқлади.

“Бу эсидан айрилганлар туни бўйи машиналарига байроқ осиб, тўда-тўда бўлиб юришди. Менинг гўдак ўғлим кечаси ваҳимадан чинқириб уйғонди. Агар улар патриот бўлишса, байроқларини кўтариб жимгина юришмайдими, нима кераги бор ҳамманинг тинчини бузиб, уйқу бермасдан”, дея ёзди яна бир фейсбук юзери Диана Беркутова.

Бошқа бир юзер Рамил Валиев эса бу оддий ўғирлик эканини иддао қилди.

“Бу ўғирлик. Давлат мулкини ўмариш. Бунинг учун тузукина “муддат” олиш мумкин”, дея изоҳлади воқеани Рамил Валиев фейсбук саҳифасида.

Ҳукумат нашрларига кўра, ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, бир кечада давлатга етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмга етган.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 январ 2018
Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Eltuz.com
5 май 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
17 октябр 2019
Ўзбекистон сиëсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаëти янгиликларини ëритиб келаëтган togri.uz сайти фаолияти 14 октябрда тўхтатилди. Сайт муҳаррири Хуршид ...
12 январ 2018
Ўзбекистонда ва чет элларда шу пайтгача яширин бизнес билан шуғулланиб келган ўзбекистонликларнинг ўғирлик пуллари президент Мирзиёев томонидан амнистия қилиниши ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...