close
close
Асосий мавзулар
3 октябр 2019

Шоир Маҳмуд Ражаб қамоқдан чиқди

close

“Тошкентга юриш” қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15.30 да озод этилди.

ИИБ ҳибсхонаси олдидан “Элтуз”га хабар етказган хоразмлик журналистнинг айтишича, Маҳмуд Ражаб озод этилган ва уйига жўнатилганини билдиришган.

Блогер Нафосат Оллошукурованинг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Гарчи 3 октябрь куни соат 15.30 лар атрофида Оллашукурованинг мессенжер тармоғидаги аккаунти 10 дақиқага қўшилгани кузатилди. “Элтуз” унинг яқинлари билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

25 сентябрь куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очилов “Тошкентга юриш” ташкил қилгани учун айбланган Маҳмуд Ражаб ва ҳаракатни ёритган блогер Нафосат Оллошукуровага ўн сутка маъмурий жазо қўлланилганини очиқлагани, шоир Маҳмуд Ражабнинг адвокатдан воз кечгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябрь куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан СМС чиқаришга ҳам улгурган эди. “Элтуз” манбаларига кўра, “Тошкентга юриш” иштирокчиларини ИИБ ходимлари автобусга тиқиб олиб кетишаётган пайтда Нафосат Оллашукурова ва камида яна бир аёл калтакланган.

Маҳмуд Ражаб озод

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган.

“Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб ва воқеаларни ёритган блогер Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июл 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
18 декабр 2019
Бундан роппа роса 33 йил олдин, 1986 йилнинг 17-18 декабрь куни Совет Иттифоқи раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган ...
11 феврал 2016
Рассом Туз Европадан туриб очиқ жамият фаолларига ҳуруж қилаётган ўзбек режими қўғирчоқларини ҳажв остига олади. «Мен Обидов воқеаси ўзбек ...
3 июл 2017
1-июлдан Ўзбекистонда интернетга расмий руҳсатсиз клип қўйиш тақиқланди. Озодбек Назарбеков ёшлар каналига рахбар бўлди. “Камолот” ҳаракати тугатилди. “Ёшлар иттифоқи” ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...