close
close
Асосий мавзулар
4 октябр 2019

Блогер Нафосат Оллошукурова мажбуран руҳий шифохонага ётқизилди

close

Шоир Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юриши”ни ëритгани учун 10 кунлик қамоқ жазосини ўтаган блогер Нафосат Оллошукуровага 4 октябрь куни жазо психиатрияси қўлланилди.

“Элтуз” манбаларига кўра, 3 октябрь куни қамоқ муддати тугаши биланоқ Боғот тумани ИИБ ходимлари Оллошукуровани мажбуран тўғри руҳий шифохонага олиб кетишган.

4 октябрь куни тушдан кейин Хоразм вилояти руҳий ва асаб касалликлари диспансерига расмийлаштирилган.

Вилоят расмийлари Шабнам тахаллуси билан танилган 32 яшар блогер Оллошукурованинг руҳий касалга чалинганини иддао қилишмоқда. Отаси Болтабой Оллошукуров бу иддаоларни рад этмоқда.

“Менинг қизим олий маълумотли журналист. ИИБ ходимлари уни жиннига чиқариб, руҳий шифохонага қамашди. Қизимни у ерда ё ҳақиқатан ҳам руҳий касал қилишлари, ёки ўлдириб юборишлари мумкин”, деди Болтабой Оллошукуров.

Урганч шаҳри маъмурий суди 23 сентябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 192, 202- моддалари бўйича “майда безорилик”, “маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”, “рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш” айбларини қўйиб, Оллошукуровага 10 кунлик қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Аслида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш уч ёшгача боласи бўлган аёлларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябрь куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан СМС чиқаришга ҳам улгурган эди.

“Элтуз” манбаларига кўра, “Тошкентга юриш” иштирокчиларини ИИБ ходимлари автобусга тиқиб олиб кетишаётган пайтда Нафосат Оллошукурова ва камида яна бир аёл калтакланган.

“Элтуз” нашри блогер Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 декабр 2016
“Ҳуррият” газетасида (21.12) босма нашрлар ҳақида чоп этилган мақола сарлавҳасини ўқиб, унда долзарб масала кўтарилган экан, деб ўйлашингиз мумкин. ...
1 декабр 2016
“Миллий тикланиш” газетаси (30.11) шу номдаги партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб кўрсатилган Сарвар Отамуродовнинг сайловолди учрашувлари якунига бағишланган каттагина ...
22 март 2016
“Ҳуррият” газетаси глобаллашув мавзусига ҳам тўхталиб, бу жараённинг ўзига хос салбий ва ижобий томонлари борлиги ҳақида ёзди. Газета “ҳозирги ...
4 ноябр 2017
2 ноябрь куни Бобомурод Абдуллаевнинг олдига қўйилмаётган адвокат Муножот Парпиева шикоятини Бош прокурор ўринбосари Алишер Мирасилов 10-15 кун ичида ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...