close
close
Асосий мавзулар
21 ноябр 2019

Хоразм вилояти суди 28 ноябрда Нафосат Оллошукурова шикоятини кўриб чиқади

close

28 ноябрь куни Хоразм вилояти кассация суди мажбурий тарзда руҳий шифохонага ётқизилган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова шикоятини кўриб чиқади. 

Жорий йилнинг 30 сентябрида фуқаролик ишлари бўйича Урганч шаҳри суди Нафосатни мажбурий равишда руҳий шифохонага ётқизиш ҳақида қарор чиқарган эди. 

«Иш ҳолатлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суд Оллошукурова Нафосатнинг ўзини тутиши келгусида унинг соғлиғига зарар етказиши мумкинлиги, унинг шифохонада даволаниши ўзининг соғлиғини тиклаш учун зарурлиги гувоҳлар ва аризачи вакили кўрсатмалари билан ҳам тўлиқ исботини топганлигини инобатга олиб, Хоразм вилояти руҳий асаб касалликлари диспансери бош врачининг аризасини қаноатлантиришни ва фуқаро Оллошукурова Нафосатни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизишни лозим топди», дейилади суд қарорида.

Бу қарордан аввал Нафосат Оллошукурова журналист Маҳмуд Ражаб ҳимоясига уюштирилган норозилик акциясидаги иштироки учун 10 кун ҳибсда сақланган эди. 

Нафосат Оллошукурованинг адвокати Умид Давлетовнинг фикрича, “Нафосатни руҳий шифохонага ётқизиш ҳақидаги суд қарори “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қонун”нинг 27-моддаси талабларига хилоф. Нафосат Оллошукурова суд мажлисига чақирилмаган. Унинг руҳий ҳолати бузилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилинмаган. Психиатрик экспертиза хулосаси олинмаган. Суд қарорига ёлғонлардан иборат ариза асос қилиб олинган”.

Блогернинг адвокати, шунингдек, Нафосат Оллошукурованинг судда иштирокини таъминлашни ҳам сўраган, бироқ бу юзадан суднинг қарори ҳали номаълум. 

Қатор ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари, жумладан, Халқаро амнистия, “Пахта кампанияси” коалицияси ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси блогерни руҳий шифохонадан чиқариш талаби билан баёнотлар беришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июн 2017
«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин ...
7 ноябр 2016
Айрим сиёсий партияларнинг нашрлари сиёсий ҳушёрликнинг ёрқин намунасини намоён этди. “Адолат” партиясининг шу номдаги газетаси (4.11) илк саҳифасини сайловчиларни ...
9 декабр 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ...
31 март 2018
Олий Мажлис Сенати 29 март куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тўғрисида”ги қонунни тасдиқлади. Мазкур қонунга кўра, ДХХга ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...