close
close
ART-DURBIN
2 декабр 2019

Яланғоч аëл тасвири боис музей директори ишдан олинди

close

Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейи директори Мира Жангарачева феминнале кўргазмасини ташкил қилгани учун ишдан олинди. Бу ҳолатни қирғиз матбуотига изоҳлаган Жангарачевага кўра, у мамлакатдаги “зулмат жоҳилларининг қурбони” бўлган.

Мира Джангарачева

Мира Жангарачева музейда ташкил қилинган феминнале замонавий санъат кўргазмаси атрофида чиққан жанжал оқибатида ишдан олингани билдирилди.

Музейдаги яланғоч қизлар тасвири ва асосан таниқли даниялик рассом Жули Саверининг аëллар секс қуллигига бағишланган асарлари мамлакатдаги тоқатсиз оломон ғазабига нишон бўлган эди.

Шунингдек, кўргазма залида қўй ичакларини тозалаб ўтирган аёллар перфоманси қирғиз «ултра ватанпарвар»лари бўлган “Қирқ чоро”нинг фиғонини фалакка чиқарди.

Санъат мутахасислари фикрига қулоқ солмай оломон нафратини қўллаган Қирғизистон маданият, ахборот ва тузизм вазири Азамат Жаманқулов кўргазмадаги «провакацион экспонатлар олиб ташланганини» қониқиш билан изҳор қилди.

Даниялик рассом Жули Савери

Қирғизистондаги илк феминистик кўргазма 28 ноябрь куни очилган эди. Кўргазма Москвадаги босмахонада чиққан ëнғинда куйиб ўлган 14 нафар қирғиз мардикор аëлига бағишланган эди.

Кўргазмада 22 мамлакатдан мусаввиралар иштирок этди. Унда «Аëл – оила боқувчи», «Иқтисодий эркинлик ва қуллик», «Оиладаги зўравонлик», «Фикрий эркинлик» ва «Сиëсатчи аëллар» мавзуларида асарлар намойиш қилинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 январ 2017
Президент “пуф” дегандан кейин тадбиркорлар ва ишбилармонлар газетаси бўлмиш “XXI аср”га (19.01) жон кираётгандек бўлди. Ҳа йўқ, бе йўқ, ...
8 сентябр 2017
Ўтган ойда МТРКда рўй берган воқеалар Булгаковнинг “Ит юрак” қиссаси қаҳрамони профессор Преображенскийнинг машҳур гапини эслатади. “Фан ҳали ҳайвонни ...
13 апрел 2018
Тошкентнинг Учтепа тумани аҳолиси билан 10 апрель куни ўтказган мулоқотида ИИВ ўринбосари, Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев соқол ...
10 декабр 2019
Ҳар йили 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. 1948 йил айни шу куни тарихий ҳужжат – Жаҳон инсон ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...