close
close
Асосий мавзулар
10 декабр 2019

Муҳаммад Солиҳ: «Мирзиёев сиёсати популизмдан иборат»

close

Шарқий Европа коммунизм асорати ва Совет назоратининг 30 йиллигини нишонлаëтган пайтда Прага шаҳрига келган мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 9 декабрь куни “Настоящее время. Азия” дастурига интервью берди.

Суҳбат асносида Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда кечаëтган сайлов жараëнларини изоҳлади.

Солиҳга кўра, “сайлов айнан Каримов давридаги спектаклнинг нусхасидир ва унинг демократик жараëнларга алоқаси йўқ”.

Шунингдек, Муҳаммад Солиҳ кўрсатув бошловчиси саволларига жавоб бераркан, Ўзбекистоннинг иқтидордаги президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати популизмдангина иборат эканлигини урғулади.

“Настоящее время. Азия” – Марказий Осиё минтақаси,  Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон янгиликлари билан таништирувчи ахборот дастуридир.

Мухаммад Солиҳ иштирокидаги дастурни 10 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20.05 да сунъий йўлдош канали орқали томоша қилиш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 ноябр 2018
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кўп ўтмай, мамлакат Украинадан дори-дармон импортини тўхтатди. Украин нашрлари сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари ...
6 апрел 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
24 сентябр 2019
Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддилари ташкил этган “троллар фабрикаси” ҳақидаги гап-сўзлар бир неча кундан буён интернетнинг ўзбек сегментида қизғин ...
6 март 2018
Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим. Нимага тўй индустриясини бузиш керак? Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса бадавлат ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...