close
close
Асосий мавзулар
28 декабр 2019

Мирзиëев четдаги мухолифатни Ўзбекистонга киритмоқчи эмас

close

«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?» — деди Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий номидаги мактабда 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувда. 

Савол туғилади: “Сиз Бош вазир бўлган пайтингизда Хитой ва Россияга ўзбек гази сотилиб, одамларнинг уйларига газ олиб борувчи қувурлар йиллар давомида кесилди. Бундан халқ қандай фойда кўрди? 

Президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова икки миллиард долларни ўмарди. 

Лола ва Темур Тиллаевчи? Бу ебтўймас жуфтлик мамлакатга товарлар импортини якка ўзи монополия қилиб, миллионлаб доллар солиқ ва божхона йиғимларини тўламади.

Қамоқда ётган собиқ бош прокурор Рашид Қодиров қанча ўмарди? 

МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаевчи? Собиқ бош прокурор ва ДХХ раҳбари Отабек Муродов ва Ихтиëр Абдуллаевларчи? 

Судья Низом Рустамов одамларни ўлимга ҳукм қилмаслик учун 20 минг доллар пора олганида халққа манфаат келтиргандими?  

МХХ жаллоди Нодир Тўрақулов кичик гўдакларни ўлдирганида кимга фойда келтирди? 

Куëвингиз Отабек Умаров 100 минг долларга гладиатор Ҳабиб Нурмагомедов майкасини сотиб олганида халққа фойда келтирдими?

Умуман, сизнинг атрофингиздагилар қандай фойда олиб келди ватанга, жаноб президент?

Ўзбекистон манфаатлари Россия фойдаси йўлида харж қилинаëтгани фойдами?

Каримов даврида Ўзбекистон ташқарисига қувилган “Бирлик” лидери доктор Абдураҳим Пўлатов сиз жим бўлиб турган пайтда прокурорларни “каламуш”, жим рози турган оммани “қорамол” деб атаган эди. Мана, сиз деярли ҳар куни шу одамнинг гапини такрорлаяпсиз. 

Муҳаммад Солиҳ 2005 йилда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги мина майдонларини тозалаш ҳақида гапирган пайтда сиз ўша миналарни жойлаштириш ишига бош вазир сифатида раҳнамолик қилмаганмидингиз?

Ўртоқ президент, сиз комсомол ўтмишингизда мухолифатнинг кераги йўқ, деган зарарли тушунчани миянгизга сингдиргансиз. Тўғри, Шимолий Корея ва Туркманистонда мухолифат йўқ. Эритреяда ҳам йўқ. Аммо АҚШ, Европада, сиз мақтаб оғзингиздан бол томган Германияда мухолифат бор. Мухолифат мамлакат ташқарисида бўладими ëки ичкарисидами, миллат учун зарур. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 декабр 2017
13 декабрь куни Тошкент ислом университети 4-курс талабаси Асқар Нодиров ўзбек-қозоқ чегарасида ўтаётиб посбон Толиб Файзиевни пичоқлаб тан жароҳати ...
24 апрел 2016
“Ўзбекистон овози” газетаси ўз муассиси бўлмиш халқ демократик партияси раҳбари, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг интервьюсини ...
11 март 2019
Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 16-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 7 март куни чақалоқли бўлди. Бу мактаб тумандаги Каримбобо қишлоғида жойлашган. ...
11 апрел 2016
Ўзбекистонда май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...